Экспортчиларга чиройли қадоқлашни ўргатиш керак — Шавкат Мирзиёев
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигида бўлди
© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Давлат раҳбари экспортбоп маҳсулотларни кўпайтириш, фермер ва деҳқонларнинг хабардорлигини ошириш зарурлигини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Бу йил Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини 3,5 миллиард долларга етказиш мўлжалланган. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига ташрифи давомида маълум қилинди.
Тақдимотда лойиҳалардан бири “Агрокўмакчи” мобил иловаси ҳақида сўз борди. Иловада ўсимликлар ҳимояси, бу соҳадаги хизматлар, фойдали маълумотлар, экспорт бўйича маслаҳатлар билан танишиш мумкин.
Asiaexport.sе платформаси эса мамлакатдаги экспортчилар билан чет элдаги харидорларни ўзаро боғлайди. Унда нафақат мева-сабзавотлар ва қуритилган мевалар, балки шарбатлар, уй-рўзғор буюмлари, қандолатчилик, тўқимачилик, чармдўзлик ва фармацевтика маҳсулотлари каби кенг турдаги товаларлар ҳақида маълумотлар жойлаштирилади.
Агентликнинг халқаро ePhyto solution инновацион тизими доирасидаги ҳамкорлиги ҳақида ҳам ахборот берилди. Бу тизим орқали 119 та мамлакат билан фитосанитар сертификатлар электрон шаклда алмашилмоқда. Жорий йилда яна 8 та давлатга 25 турдаги маҳсулот бўйича фитосанитар рухсатнома олинади.
Шу каби чора-тадбирлар натижасида бу йил қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини 3,5 миллиард долларга етказиш мўлжалланган.
Давлат раҳбари бунинг учун, аввало, экспортбоп маҳсулотларни кўпайтириш, фермер ва деҳқонларнинг хабардорлигини ошириш зарурлигини таъкидлади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигида бўлди
Президент Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигида бўлди
© Пресс-служба президента Узбекистана
“Бу соҳада ҳуқуқий замин бор, кўп давлатлар билан келишувларга эришганмиз. Лекин экспортчилар маҳсулотини қийинчилик билан сотаяпти. Шунинг учун экспортчилар билан доимий “мулоқот майдони”ни ташкил этиш керак. Ҳокимлар ҳудудда етиштирилаётган маҳсулотлар, элчилар ташқи бозордаги талаб ва нархлар билан экспортчиларни таништириб бориши зарур”, – деди Шавкат Мирзиёев.
Президент мева-сабзавотларни қадоқлаш масаласига алоҳида эътибор қаратди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигида бўлди
Президент Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигида бўлди
© Пресс-служба президента Узбекистана
“Қадоқлар халқаро стандартларга мос, замонавий дизайнда, саноатлашган тарзда бўлиши керак. Ўшанда сифат бўлади, миллий бренд яратилади, қўшилган қиймат ҳам баланд бўлади. Шунинг учун экспортчиларга тўғри, тартибли ва чиройли қадоқлашни ўргатиш керак”, – деди давлати раҳбари.
Маҳсулотлар яроқсиз бўлиб қолмаслиги, экспортга сифатсиз маҳсулот қўшилиб кетмаслиги учун тизимли ишлаш муҳимлиги айтилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигида бўлди
Президент Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигида бўлди
© Пресс-служба президента Узбекистана
“Бу борада ҳам кластер тизими бўлиши керак. Таълимдан бошлаб, маҳсулотларни экиш, ўғитлаш, териб олиб, саралашгача бўлган ҳамма босқичларни ўзаро мувофиқ ва юқори сифатда йўлга қўйиш зарур”, – деди президент.
Вазирлар Маҳкамасига ушбу тизимни такомиллаштириш ва экспортни режали ташкил этиш учун 3 йиллик дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Халқаро ҳамкорликни кенгайтириш орқали экспорт ҳажмлари нисбатан қиммат бозорларга йўналтириш муҳимлиги айтилди.
Қайд этилганидек, чет элдан юқори самарали энтомофаглар олиб келиниб, зараркунанда ҳашаротларга қарши янги турда кураш йўлга қўйилган. Тажрибали экспертларни жалб этган ҳолда ҳар бир маҳсулотни етиштириш, сақлаш, қадоқлаш ва етказиб бериш бўйича қўлланмалар ишлаб чиқилган. 10 та кўчма лаборатория ташкил этилган.
“Бу йил ҳудудларда 10 та кўчма лаборатория ташкил қилинади. 6 мингта боғ, 3 мингдан зиёд токзор ва дала майдонлари, 344 та қадоқлаш корхонаси хорижий фитосанитария талабларига мувофиқлаштирилади. Пестицидлар муомаласидаги барча жараёнлар рақамлаштирилиб, сифатсиз пестицидларнинг юртимизга олиб келиниши ва ноқонуний савдосига барҳам берилади”, – дейилади хабарда.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигида бўлди
Президент Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигида бўлди
© Пресс-служба президента Узбекистана
Маълумот учун, сўнгги йилларда соҳага халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг 20 миллион долларга яқин грант маблағлари жалб этилиб, лаборатория ва ускуналар янгиланди. Ҳудудлардаги стационар ва мобил лабораториялар орқали 1 миллион 40 минг гектар ернинг тупроқ таҳлили ўтказилиб, минерал ўғитларни қўллаш меъёрлари илмий асосда белгиланди ва “uzagrolab.uz” дастурига киритилди. Ундаги маълумот ва тавсиялар орқали фермерлар дала ва боғларга аниқ ишлов бермоқда.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигида бўлди
Президент Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигида бўлди
© Пресс-служба президента Узбекистана
Бугунги кунда 80 та давлатга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти учун 620 та фитосанитар рухсатлар олинган. “GSP+” тизими доирасида 200 минг гектар майдон халқаро талабларга мослаштирилган. 2023 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги экспорт қарийб 2 миллиард долларни ташкил этган. Лекин аслида экспорт салоҳияти бундан анча кўп.
Шу йил 18 январь куни экспорт ва саноат масалалари бўйича бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида мева-сабзавотчилик соҳасидаги чора-тадбирлар ҳам белгиланган эди. Хусусан, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига экспортбоп маҳсулотлар экилишини ташкиллаштириш ҳамда янги салоҳиятли бозорлар топиш бўйича вазифа қўйилганди.