Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазири Олжас Бектеновни қабул қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаВизит премьер-министра Республики Казахстан Олжаса Бектенова в Узбекистан
Визит премьер-министра Республики Казахстан Олжаса Бектенова в Узбекистан  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Қозоғистон инвестиция, саноат, транспорт ва логистика соҳаларида ҳамкорлик қилади.
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Шавкат Мирзиёев 15 март куни Қозоғистон Республикаси янги бош вазири Олжас Бектенов бошчилигидаги ҳукумат делегациясини қабул қилди.

Мирзиёев Бектановни ушбу лавозимга тайинлангани билан самимий қутлади ва фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Учрашувда Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги шерикликни янада кенгайтириш, президентларнинг бўлажак учрашувига тайёргарлик, ўзаро товар айирбошлашни ошириш ва мавжуд тўсиқларни бартараф этиш чораларни муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон муносабатларида муҳим йўналишлар бўлган инвестиция, саноат, транспорт ва логистика соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, минтақавий инфратузилма лойиҳаларни илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.
Олжас Бектенов бошчилигидаги Қозоғистон делегацияси Ўзбекистонга ташрифи 14-15 март кунлари бўлиб ўтмоқда.
Янгиликлар лентаси
0