Бу ишда терроризм элементи бор — Памфилова сайловга ҳужумлар ҳақида

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишВыборы президента России
Выборы президента России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2024
Oбуна бўлиш
Сайлов бюллетенларини яроқсиз ҳолга келтирганлар беш йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Сайлов участкаларига ҳужум қилганларнинг барчаси қўлга олинди, Тергов қўмитаси уларга нисбатан жиноий иш очмоқда, деди Марказий сайлов комиссияси раҳбари Элла Памфилова.
"Ҳамма ҳибсга олинган, яна ким бу ишга журъат қилса — қамоққа олинади. Тергов қўмитаси тегишли ишларни очмоқда", деди Памфилова жума куни бўлиб ўтган йиғилишда.
МСК раҳбари сўзларига кўра, сайлов қутиларини суюқлик билан тўлдиргандан кейин ҳибсга олинганлар улар бу ишни пул учун қилганликларини тан олишган.

Памфилова айтишига кўра, сайлов бюллетенларига шикаст етказганлар бу иш учун жиддий жавобгарлик борлигидан бехабар. "Ахир бу қилмишда терроризм элементлари бор, бу оддий безорилик эмас", - деди МСК раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Федерациясидаги президентлик сайлови бўйича бешта сайлов участкасида – Москва, Воронеж ва Ростов вилоятларида, шунингдек, Карачаево-Черкессияда сайлов қутиларига қасддан ранг тўкиш ҳолатлари қайд этилган эди.
Памфилова айтишига кўра, бу ҳодисалар Россия Жиноят кодексининг 141 моддасига кўра (Овоз бериш ҳуқуқига тўсқинлиқ қилиш) баҳоланиб жиноятчига 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилиши мумкин.
Иккинчидан, бу иш мутлақо самарасиз, чунки краска тўкилган бюллетенлар агар яроқсиз ҳолга келган бўлса шунчаки ҳисобга олинмайди, лекин уларни тўлдирган сайловчилар сайловда қатнашган ҳисобланади.
Ушбу ҳужумлардан кейин барча сайлов участкаларида ҳушёр бўлиш, турли нохуш ҳолатларга тайёр туриш ҳақида огоҳлантирилди.
Янгиликлар лентаси
0