Украина диверсион гуруҳи йўқ қилинди — видео

Oбуна бўлиш
Белгород вилояти ҳудудига бостириб кирмоқчи бўлган Украинанинг диверсион гуруҳи йўқ қилинди.
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Бугун Украина Қуролли кучлари яна бир бор Белгород вилояти ҳудудига диверсион гуруҳ билан бостириб киришга уринди.
Сподарюшино аҳоли пункти ҳудудида Россия чегара ҳудудига бостириб киришга уриниш пайтида УҚК техникаси йўқ қилинди. Жанговар ҳаракатлар учувчисиз аппаратлар ёрдамида объектив мониторинг қилинди.

Айтиш жоизки, президент сайловлари арафасида, Украина томонидан Россиянинг муҳим инфратузилма объетларига террорчилик ҳужумларни кескин ошди. Сўнгги 2 кун давомида Украинанинг 50дан ортиқ дронлари уриб туширилди, учта нефтни қайта ишлаш корхонасига ҳужум уюштирилди, Белгород вилоятида 6 нафар тинч аҳоли жароҳатланди.
Янгиликлар лентаси
0