https://sputniknews.uz/20240314/qirgiziston-ozbekiston-100-ta-avtobus-42935285.html
Қирғизистон Ўзбекистондан 100 та автобус сотиб олади
Қирғизистон Ўзбекистондан 100 та автобус сотиб олади
Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон Ўш шаҳри учун Ўзбекистондан замонавий автобуслар харид қилади.
2024-03-14T17:16+0500
2024-03-14T17:16+0500
2024-03-14T17:16+0500
жамият
қирғизистон
ўзбекистон
автобус
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/09/31339137_0:10:1280:730_1920x0_80_0_0_7ad153649ed6d2dde641fc00f2cfdd81.jpg
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Қирғизистон-Ўзбекистон тараққиёт жамғармаси офисида Ўш шаҳар мэрияси билан 100 та шаҳар йўловчи автобусини молиявий лизинга бериш бўйича шартнома имзоланди. Бу ҳақда Қирғизистон миллий ахборот агентлиги “Кабар” хабар берди.Нашрнинг ёзишича, Самарқанд автомобиль заводида ишлаб чиқарилган шаҳар йўловчи автобусларини харид қилиш учун молиялаштириш жамғрама томонидан амалга оширилади.Айтилишича, йўловчи автобусларини харид қилиш шаҳар автотранспорт корхонаси учун жамоат транспорти паркини кенгайтириш ва модернизация қилиш, йўловчи ташиш самарадорлигини ошириш ва шаҳарда транспорт хизматларидан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш имконини беради.Жамғарма бошқаруви раиси Азиз Аалиевнинг сўзларига кўра, мазкур келишув шаҳар инфратузилмасини ривожлантиришга кўмаклашиш ва барқарор ривожланишни таъминлаш мақсадида инвесторлар ва давлат идоралари ўртасидаги муваффақиятли ҳамкорликнинг намунаси бўлади.Эслатиб ўтамиз, жамағармани ташкил этиш тўғрисидаги шартнома Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари томонидан Садир Жапаровнинг 2021 йил март ойида Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида имзоланган эди. Жамғарма икки республика ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган.Бош қароргоҳи Қирғизистон пойтахти – Бишкекда жойлашган. Ташкилотнинг устав капитали 50 млн доллар. Жамғарма Қирғизистон иқтисодиётининг устувор тармоқларидаги ўзини ўзи таъминловчи лойиҳаларни кредитлар ва акциядорлик капитали ҳисобидан молиялаштиради.
https://sputniknews.uz/20231108/markaziy-osiyo-mamlakatlari-poytaxtlarida-avtobus-yolkirasi-narxlari-qancha-infografika-40807142.html
қирғизистон
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/09/31339137_195:0:1180:739_1920x0_80_0_0_7da42f04009be41e79107bff7601c54d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қирғизистон ўш шаҳри ўзбекистон замонавий автобуслар
қирғизистон ўш шаҳри ўзбекистон замонавий автобуслар
Қирғизистон Ўзбекистондан 100 та автобус сотиб олади
Қирғизистон Ўш шаҳри учун Ўзбекистондан замонавий автобуслар харид қилади.
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Қирғизистон-Ўзбекистон тараққиёт жамғармаси офисида Ўш шаҳар мэрияси билан 100 та шаҳар йўловчи автобусини молиявий лизинга бериш бўйича шартнома имзоланди. Бу ҳақда Қирғизистон миллий ахборот агентлиги “Кабар”
хабар берди. Нашрнинг ёзишича, Самарқанд автомобиль заводида ишлаб чиқарилган шаҳар йўловчи автобусларини харид қилиш учун молиялаштириш жамғрама томонидан амалга оширилади.
“Ушбу иккинчи келишув Ўш шаҳрининг транспорт инфратузилмасини яхшилашда муҳим қадам бўлади. Ўзбекистон-Қирғизистон Тараққиёт жамғармаси ва Ўш шаҳар мерияси ўртасидаги ҳамкорлик доирасида амалга оширилган аввалги муваффақиятли лойиҳа шаҳарни ривожлантириш бўйича умумий мақсадларга эришишда бундай ҳамкорлик самарадорлигини тасдиқлади”, — дея таъкидлайди “Кабар”.
Айтилишича, йўловчи автобусларини харид қилиш шаҳар автотранспорт корхонаси учун жамоат транспорти паркини кенгайтириш ва модернизация қилиш, йўловчи ташиш самарадорлигини ошириш ва шаҳарда транспорт хизматларидан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш имконини беради.
Жамғарма бошқаруви раиси Азиз Аалиевнинг сўзларига кўра, мазкур келишув шаҳар инфратузилмасини ривожлантиришга кўмаклашиш ва барқарор ривожланишни таъминлаш мақсадида инвесторлар ва давлат идоралари ўртасидаги муваффақиятли ҳамкорликнинг намунаси бўлади.
“Юзта замонавий автобуснинг харид қилиниши шаҳримизда транспорт тизимини такомиллаштириш, йўловчи ташиш шароитини яхшилашда муҳим қадам бўлади. Ушбу лойиҳа инфратузилмани ривожлантириш, шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасидаги умумий мақсадимиздан далолат беради”, — деди Ўш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Марс Исаев.
Эслатиб ўтамиз, жамағармани ташкил этиш тўғрисидаги шартнома Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари томонидан Садир Жапаровнинг 2021 йил март ойида Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида имзоланган эди. Жамғарма икки республика ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида
ташкил этилган.Бош қароргоҳи Қирғизистон пойтахти – Бишкекда жойлашган. Ташкилотнинг устав капитали 50 млн доллар. Жамғарма Қирғизистон иқтисодиётининг устувор тармоқларидаги ўзини ўзи таъминловчи лойиҳаларни кредитлар ва акциядорлик капитали ҳисобидан молиялаштиради.