https://sputniknews.uz/20240314/ozbekiston-penza-hamkorlik-42926949.html
Ўзбекистон ва Пенза вилояти ўртасида ҳамкорлик йўналишлари келишиб олинди
Ўзбекистон ва Пенза вилояти ўртасида ҳамкорлик йўналишлари келишиб олинди
Sputnik Ўзбекистон
Пенза вилояти туроператорлари Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига катта қизиқиш билдирди
2024-03-14T09:28+0500
2024-03-14T09:28+0500
2024-03-14T10:58+0500
туризм
ўзбекистон
россия
сайёҳлар
ўзбекистон - россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/17/27387414_0:191:3059:1912_1920x0_80_0_0_f16b86b1d78fd1de3f461d1fe4f53848.jpg
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Россиянинг Пенза вилояти ўртасидаги ҳамкорликни жадаллаштириш йўналишлари келишиб олинди, дея хабар берди "Дунё"АА.Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари амалий сафар билан Пенза вилоятида бўлиб, вилоят раҳбарияти, ишбилармон доира вакиллари билан учрашувлар ўтказишди.Қайд этилишича, ташриф давомида дипломатлар Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти тўғрисида батафсил тақдимот ўтказишди. Унда Пенза вилояти маданият ва туризм вазири ўринбосари Илдар Мавлюдов ва ҳудуддаги етакчи туроператорлар раҳбарлари қатнашди.Пенза томони Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини оширишга кўмаклашишга тайёрлигини тасдиқлади.Таъкидланишича, Ўзбекистон чет эллик сайёҳлар учун очиқ мамлакат. Жумладан, 93 та давлат фуқаролари учун визасиз тизим мавжуд. Ҳозирда 70 та янги туристик маршрутлар очилган ва 6 та хусусий авиакомпания иш олиб бормоқда.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/17/27387414_328:0:3059:2048_1920x0_80_0_0_76750b77959f901a7852eb438a622661.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
пенза вилояти туроператорлар ўзбекистон сайёҳлик
пенза вилояти туроператорлар ўзбекистон сайёҳлик
Ўзбекистон ва Пенза вилояти ўртасида ҳамкорлик йўналишлари келишиб олинди
09:28 14.03.2024 (янгиланди: 10:58 14.03.2024) Пенза вилояти туроператорлари Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига катта қизиқиш билдирди.
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Россиянинг Пенза вилояти ўртасидаги ҳамкорликни жадаллаштириш йўналишлари келишиб олинди, дея хабар берди
"Дунё"АА. Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари амалий сафар билан Пенза вилоятида бўлиб, вилоят раҳбарияти, ишбилармон доира вакиллари билан учрашувлар ўтказишди.
Қайд этилишича, ташриф давомида дипломатлар Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти тўғрисида батафсил тақдимот ўтказишди. Унда Пенза вилояти маданият ва туризм вазири ўринбосари Илдар Мавлюдов ва ҳудуддаги етакчи туроператорлар раҳбарлари қатнашди.
“Пенза вилояти туроператорлари Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига катта қизиқиш билдирди. Уларнинг айтишича, Россия фуқаролари Ўзбекистоннинг Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива ва бошқа шаҳарларига саёҳат қилишдан завқ олмоқда. Ушбу омиллар Пенза вилояти ва Ўзбекистон сайёҳлик агентликлари ўртасидаги яқин алоқаларни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади”, — дейилади хабарда.
Пенза томони Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини оширишга кўмаклашишга тайёрлигини тасдиқлади.
Таъкидланишича, Ўзбекистон чет эллик сайёҳлар учун очиқ мамлакат. Жумладан, 93 та давлат фуқаролари учун визасиз тизим мавжуд. Ҳозирда 70 та янги туристик маршрутлар очилган ва 6 та хусусий авиакомпания иш олиб бормоқда.