https://sputniknews.uz/20240313/rossiya-kompaniya-toshkent-qishloq-xojaligi-korgazma-42920724.html
Россия қишлоқ хўжалиги кўргазмасига нималар олиб келди?
Россия қишлоқ хўжалиги кўргазмасига нималар олиб келди?
Sputnik Ўзбекистон
Кўргазмада 21 мамлакатдан 135 та компания иштирок этмоқда.
2024-03-13T18:00+0500
2024-03-13T18:00+0500
2024-03-13T20:45+0500
жамият
ўзбекистон
россия
кўргазма
тошкент
қишлоқ хўжалиги
видео
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/03/0d/42922106_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_2c7977ccb54764a08064aaeecd662bc4.jpg
ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Тошкентда “Қишлоқ хўжалиги – AgroWorld Uzbekistan 2024” 19-халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Унда чорвачилик, қишлоқ хўжалиги ва ўсимликчилик ҳамда агросаноат мажмуасининг барча таркибий қисмлари бўйича инновациялар билан танишиш имконияти яратилган, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.Қишлоқ хўжалиги Ўзбекистон иқтисодиётининг муҳим таркибий қисмларидан бири бўлиб, ялпи ички маҳсулотнинг 20 фоиздан ортиғини таъминлайди.Кўргазма нафақат техника ва технологияларни намойиш этиш майдони, балки соҳа мутахассисларига муҳим қарорлар қабул қилиш ва ривожланиш стратегияси асосларини ишлаб чиқиш имконини беради.Кўргазма мавзуга кўра қуйидаги павильонларга бўлинади:Кўргазмада 21 та мамлакатдан 135 та компания иштирок этишини тасдиқлади: Австрия, Беларусь, Бельгия, Германия, Грузия, Дания, Исроил, Ҳиндистон, Эрон, Испания, Италия, Қозоғистон, Хитой, Корея, Нидерландия, Польша, Россия, Сербия, Туркия, Ўзбекистон, Швейцария. Хорижий иштирокчилар сони 90% ни ташкил этди.Россия Федерациясининг Волгоград вилояти ҳам миллий стенд билан иштирок этмоқда. Стенд орқали ҳайвонларни озиқлантириш учун ускуналар билан танишиш мумкин бўлади.Кўргазмада Қозоғистон ва Россиянинг етакчи ем ишлаб чиқарувчилари илк бор иштирок этиб, паррандачилик хўжаликларини жиҳозлаш бўйича комплекс ёндашувни тақдим этмоқда.Кўргазманинг иккинчи кунида “Фермерлар куни” ўтказилди. “Фермерлар куни” кўргазманинг ўзига хос белгисига айланди, унда фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ва бош мутахассислари учун кўргазма иштирокчилари билан учрашувлар ташкил этилди.Батафсил — Sputnik Ўзбекистон видеосида.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Анна Желиховская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34393060_348:50:935:637_100x100_80_0_0_067faeb5a518bb96ff950ec2641bb91d.jpg
Анна Желиховская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34393060_348:50:935:637_100x100_80_0_0_067faeb5a518bb96ff950ec2641bb91d.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/03/0d/42922106_240:0:1680:1080_1920x0_80_0_0_e6bbb1e2cfa60c79360a17b8f2d36596.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Анна Желиховская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34393060_348:50:935:637_100x100_80_0_0_067faeb5a518bb96ff950ec2641bb91d.jpg
тошкент “қишлоқ хўжалиги – agroworld uzbekistan 2024” 19-халқаро кўргазма
тошкент “қишлоқ хўжалиги – agroworld uzbekistan 2024” 19-халқаро кўргазма
Россия қишлоқ хўжалиги кўргазмасига нималар олиб келди?
18:00 13.03.2024 (янгиланди: 20:45 13.03.2024) Эксклюзив
Кўргазмада 21 мамлакатдан 135 та компания иштирок этмоқда.
ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Тошкентда “Қишлоқ хўжалиги – AgroWorld Uzbekistan 2024” 19-халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Унда чорвачилик, қишлоқ хўжалиги ва ўсимликчилик ҳамда агросаноат мажмуасининг барча таркибий қисмлари бўйича инновациялар билан танишиш имконияти яратилган, дея хабар берди
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
“Кўргазманинг қишлоқ хўжалиги мавсуми бошида ўтказилиши фермерларга энг сўнгги технологияларни ўз бизнесида жорий этиш имконини беради”, – дея қайд этишди кўргазма ташкилотчилари.
Қишлоқ хўжалиги Ўзбекистон иқтисодиётининг муҳим таркибий қисмларидан бири бўлиб, ялпи ички маҳсулотнинг 20 фоиздан ортиғини таъминлайди.
Кўргазма нафақат техника ва технологияларни намойиш этиш майдони, балки соҳа мутахассисларига муҳим қарорлар қабул қилиш ва ривожланиш стратегияси асосларини ишлаб чиқиш имконини беради.
Кўргазма мавзуга кўра қуйидаги павильонларга бўлинади:
иссиқхона хўжалиги, ўғитлар, уруғлар, суғориш, донни қайта ишлаш ва сақлаш;
паррандачилик, чорвачилик, озиқлантириш учун ускуналар, сақлаш ва сўйиш, озуқа, ветеринария.
Кўргазмада 21 та мамлакатдан 135 та компания иштирок этишини тасдиқлади: Австрия, Беларусь, Бельгия, Германия, Грузия, Дания, Исроил, Ҳиндистон, Эрон, Испания, Италия, Қозоғистон, Хитой, Корея, Нидерландия, Польша, Россия, Сербия, Туркия, Ўзбекистон, Швейцария. Хорижий иштирокчилар сони 90% ни ташкил этди.
Россия Федерациясининг Волгоград вилояти ҳам миллий стенд билан иштирок этмоқда. Стенд орқали ҳайвонларни озиқлантириш учун ускуналар билан танишиш мумкин бўлади.
Кўргазмада Қозоғистон ва Россиянинг етакчи ем ишлаб чиқарувчилари илк бор иштирок этиб, паррандачилик хўжаликларини жиҳозлаш бўйича комплекс ёндашувни тақдим этмоқда.
Кўргазманинг иккинчи кунида “Фермерлар куни” ўтказилди. “Фермерлар куни” кўргазманинг ўзига хос белгисига айланди, унда фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ва бош мутахассислари учун кўргазма иштирокчилари билан учрашувлар ташкил этилди.
Батафсил —
Sputnik Ўзбекистон видеосида.