Дунё бизнинг курашимизни кузатиб турибди, мана шу энг муҳими — Путин
“Эътиборингизни қаратмоқчиманки, сиз мутлақо ҳақсиз – бу ерда дунёда кўп одамлар бизга, мамлакатимизда бўлаётган воқеаларга, бизнинг ўз манфаатларимиз учун курашимизга қараб турганга ўхшайди. Бу, менинг қарашимча, энг муҳими. Нима учун бу содир бўлмоқда? Биз расмий равишда БРИКСга аъзо бўлганимиз ёки Африка билан қандайдир анъанавий муносабатларимиз борлиги учун эмас. Бу ҳам муҳим, бу муҳим. Лекин гап, назаримда, бутунлай бошқада. Бу "олтин миллиард" деб аталадиган нарса асрлар давомида - беш юз йил давомида бошқа халқларда ҳисобидан деярли паразитлик қилганлигидадир. Улар Африканинг бахтсиз халқларини парчалаб ташладилар, Лотин Америкасини эксплуатация қилдилар, Осиё мамлакатларини эксплуатация қилдилар. Ва, албатта, буни ҳеч ким унутмади”, — деди Путин.