Ўзбекистонда тўртта ГАЭС пайдо бўлади

© Sputnik / Борис БабановЗагорск гидроаккумуляторли электростанцияси
Загорск гидроаккумуляторли электростанцияси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.03.2024
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Ўзбекистонда Марказий Осиёда биринчи бўлиб гидроаккумуляторли электр станциялар (ГАЭС) қурилади.
ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтаётган ўтаётган “Гидроэнергетика. Марказий Осиё ва Каспий” 8-халқаро конгрессида маълум бўлди, дея хабар берди Sputnik мухбири.

“Ўзбекистонда (Марказий Осиёда биринчи марта) қуввати 1600 МВт бўлган 4 та гидро аккумуляторли электр станция қурилади. Улар Жиззах, Тошкент (2) вилоятлари ва Қорақалпоғистонда жойлаштирилади”, — дейди мутахассислар.

Загорская гидроаккумулирующая электростанция - Sputnik Ўзбекистон
ГАЭС

ГАЭС - гидроаккумуляторли электр станция, одатий ГЭС каби сув массаларининг юқоридан пастга ҳаракати ёрдамида электр энергиясини ишлаб чиқаради. Лекин унинг фарқи — пастки сув ҳавзасидан юқори сув ҳавзасига сувни насослар ёрдамида кўтариб, ундан такроран фойдаланиш имконига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
Хусусан, Марказий Осиёдаги энергетика лойиҳалари ва ГЭСларни автоматлаштириш учун жорий транспорт ечимлари ҳақида гап боради. Бундан ташқари, соҳа раҳбарлари минтақада энергия хавфсизлигини таъминлаш масаласини муҳокама қилиш ниятида.
Тадбирнинг асосий иштирокчилари Марказий Осиё ва Каспий минтақалари – Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Эрон, Арманистон, Россия, Грузия, Туркия вакиллари.
Бундан ташқари, Ўзбекистонни 2030 йилгача ривожлантириш стратегиясига мувофиқ, мамлакатда умумий қуввати 1630 МВт бўлган қўшимча 18 та янги гидроэлектр станцияси қурилади. Шунингдек, қуввати 28 МВт бўлган 28 та кичик ва микро ГЭС қурилади.
Бундан ташқари, мавжуд 15 та ГЭС модернизация қилинмоқда.
Қайд этилишича, ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши 2030 йилга бориб мамлакат гидроэлектр станцияларининг умумий қувватини қарийб 6 минг МВтга етказиш имконини беради. Бу ҳозирги қувватдан 3,7 баробар кўпдир.
Янгиликлар лентаси
0