Ипотека, уй-жой қўрилиши ва аукцион: Мирзиёев мутасаддиларга қандай топшириқлар берди?

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.03.2024
Oбуна бўлиш
Жорий йилги дастур доирасида 100 мингта уй-жой қуриш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Республикада кўп қаватли уй-жойлар қурилишига қўшимча ерлар аукционга чиқарилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган жорий йилда уй-жойлар ҳамда “Янги Ўзбекистон” массивлари қурилиши бўйича йиғилишда маълум қилинди.
Қайд этилишича, ўтган йили мамлакатда 85 мингта ёки 2022 йилга нисбатан 1,5 баробар кўп хонадон қурилди. Аҳолига 17 триллион сўмлик ипотека кредитлари ажратилди.

“Аҳоли сонининг ўсишини инобатга олиб, бундай ишлар изчил давом эттирилмоқда. Хусусан, жорий йилги дастур доирасида 100 мингта уй-жой қуриш режалаштирилган”, — дейилади хабарда.

Йиғилишда мутасаддиларга қурилиш таннархини пасайтириш ва уйлар сифатини яхшилаш бўйича топшириқлар берилди. Шу мақсадда, таклифни кўпайтириш учун кўп қаватли уй-жойлар қурилишига қўшимча ерлар аукционга чиқарилиши белгиланди.
Бу йил ипотекани молиялаштириш учун барча манбалардан 22,5 триллион сўм йўналтирилади. Жумладан, ипотека кредитлари учун қарийб 10 триллион сўм, даромади юқори бўлмаган 20 минг оилага бошланғич бадал ва фоиз тўловини қоплаш учун 2,3 триллион сўм берилади.
Пудрат ташкилотларининг айланма маблағини кўпайтириш учун 500 миллиард сўм ресурс йўналтирилади. Бунда йиллик 16 фоиз ставкада 12 ойлик имтиёзли давр билан 18 ойга имтиёзли кредитлар ажратилади.
Бу мақсадларга банклар ҳам ўз маблағларини киритади.
Айтилишича, энди 5 қаватли уйларни барпо этишга камида “қониқарли” ва 9 қаватли уйларга “ўрта қониқарли” рейтингига эга бўлган пудратчилар жалб қилинади. Бу – қўшимча 2 мингга яқин пудратчига йўл очиб беради.
“Турар жойлар қурилишида “яшил” стандарт жорий қилинади. У асосида бунёд этиладиган уй учун пудратчиларга кредитлар бир фоиз паст, яъни йиллик 15 фоиз ставкада берилади”, — дейилади хабарда.
Қуйидагилар амалга оширилиши қайд этилди:
Пудратчиларга кредитлар бўйича кафиллик бериш ва фоиз харажатини қисман қоплашга Тадбиркорлик компанияси томонидан 200 миллиард сўм йўналтирилади.
Уй қурилиши учун махсус техникалар импорти бўйича берилган божхона имтиёзи яна бир йилга узайтирилади.
Бундан буён ипотека кредитлари бўйича гаровга олинадиган уйни суғурталаш талаби бекор қилинади.
Камбағалликдан чиқариш дастурига кирган ва турар жойи ночор аҳволдаги оилаларга, “маҳалла еттилиги” тавсияси асосида, ўз ҳовлисида уй қуриш ва таъмирлашга 120 миллион сўмгача ипотека кредити ажратиш йўлга қўйилади. Бунда кредитнинг 15 фоизи ва дастлабки беш йилда фоиз ставкасининг 6 фоизгача банди бюджетдан қоплаб берилади.
Ўтган уч йилда унинг кредит портфели 3 триллион сўмдан ошди. Ушбу компания устав капиталини 100 миллион долларга етказиш, хорижий маблағлар жалб этишни кенгайтириш вазифаси белгиланди.
Йиғилишда “Янги Ўзбекистон” массивларини барпо этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Бугунги кунда ҳудудларда 38 та массив қурилиши бошланган. Жорий йилда яна 17 та массив бунёд этиш кўзда тутилган.
Лекин айрим жойларда кечикиш ҳолатлари бор. Масалан, Сурхондарё, Андижон, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё вилоятларида қурилиш ишлари ортда қолмоқда.
Шу боис ҳар бир массив кесимида манзилли рўйхатни тасдиқлаб, бунёдкорлик ишларини жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди. Давлат раҳбари бунда асосий талаблар – сифат, муддат ва таннарх эканини таъкидлади.
Қайд этилишича, ер аукционида қатнашадиган қурилиш ва пудрат ташкилотларининг молиявий салоҳиятига минимал талаблар жорий қилиниши белгиланди.
Янгиликлар лентаси
0