https://sputniknews.uz/20240312/tranzit-baxtiyor-ergashev-markaziy-osiyo-temir-yol-42884893.html
Эксперт Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги янги темир йўл коридорининг аҳамияти ҳақида
Эксперт Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги янги темир йўл коридорининг аҳамияти ҳақида
Sputnik Ўзбекистон
Бахтиёр Эргашевнинг фикрича, Марказий Осиё мамлакатлари йирик инфратузилма лойиҳаларини мустақил амалга ошириш учун ҳали етарли салоҳиятга эга эмас.
2024-03-12T11:26+0500
2024-03-12T11:26+0500
2024-03-12T16:03+0500
жамият
ўзбекистон
марказий осиё
темир йўл
матбуот маркази
видео
мултимедиа
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/03/0c/42889659_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_2b0f6f05dcf466b43582d22efd81f865.jpg
Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида “Ҳозирги босқичда Марказий Осиё транспорт коридорларининг геосиёсати" мавзуида Бишкек - Остона - Тошкент видеокўприги бўлиб ўтди. Унда “Man’o” тадқиқот ташаббуслари маркази директори Бахтиёр Эргашев Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги янги темир йўл коридорлари лойиҳалари аҳамияти ҳақида сўз юритди.Бахтиёр Эргашевнинг сўзларига кзра, Марказий Осиё мамлакатлари йирик инфратузилма лойиҳаларини мустақил амалга ошириш учун ҳали етарли салоҳиятга эга эмас. Масалан, Ўзбекистон ташаббуси бўлган Трансафғон темир йўли лойиҳаси, Покистон томонидан қўллаб-қувватланган бўлса-да, бошқа давлатлар инвестор сифатида қўшилмас экан, уни амалга ошириб бўлмайди. Ва бу ушбу лойиҳанинг асосий муаммоси. Минтақавий лойиҳалар унчалик катта бўлмаса ҳам, худди шу Трансафғон темир йўл коридоридан кам бўлмаган аҳамиятга эга. Масалан Ўзбекистонни Қозоғистон билан боғлайдиган узунлиги 150 км бўлган “Мактаарал – Дарбаза” темирйўли қурилиши лойиҳаси. Бу унчалик катта масофа, йирик лойиҳа эмас, лекин бу мамлакатлар ўртасидаги ички савдо айланмасини оширишга имкон беради. Бошқа томондан, Қозоғистон 19-аср охирида қурилган темирйўл чегара кесишмасига муқобил равишда яна битта темир йўл кесишмасига эга бўлади. Унинг қўшимча қилишича, шундай лойиҳалар борки, улар, эҳтимол, “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” ёки Трансафғон темир йўли каби стратегик хусусиятга эга бўлмаса ҳам, минтақавий нуқтаи назарда улар улкан стратегик лойиҳалардан кам аҳамиятга эга эмас.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/03/0c/42889659_375:0:1815:1080_1920x0_80_0_0_66e50c17c195de87804c19400d35fc3b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
бахтиёр эргашев марказий осиё темир йўл транзит
бахтиёр эргашев марказий осиё темир йўл транзит
Эксперт Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги янги темир йўл коридорининг аҳамияти ҳақида
11:26 12.03.2024 (янгиланди: 16:03 12.03.2024) Эксклюзив
Бахтиёр Эргашевнинг фикрича, Марказий Осиё мамлакатлари йирик инфратузилма лойиҳаларини мустақил амалга ошириш учун ҳали етарли салоҳиятга эга эмас.
Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида “Ҳозирги босқичда Марказий Осиё транспорт коридорларининг геосиёсати" мавзуида Бишкек - Остона - Тошкент видеокўприги бўлиб ўтди. Унда “Man’o” тадқиқот ташаббуслари маркази директори Бахтиёр Эргашев Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги янги темир йўл коридорлари лойиҳалари аҳамияти ҳақида сўз юритди.
Бахтиёр Эргашевнинг сўзларига кзра, Марказий Осиё мамлакатлари йирик инфратузилма лойиҳаларини мустақил амалга ошириш учун ҳали етарли салоҳиятга эга эмас. Масалан, Ўзбекистон ташаббуси бўлган Трансафғон темир йўли лойиҳаси, Покистон томонидан қўллаб-қувватланган бўлса-да, бошқа давлатлар инвестор сифатида қўшилмас экан, уни амалга ошириб бўлмайди. Ва бу ушбу лойиҳанинг асосий муаммоси.
"Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон лойиҳаси ҳам бунга мисол бўлиши мумкин. Бу йирик ва ўта зарур лойиҳа, лекин унинг шу вақтга қадар амалга оширилмагани сабаби — уни молиялаштириш масалалари ҳал этилмаганидир. Иқтисодий ва инвестициявий салоҳиятларимиз чекланганлиги сабабли биз бундай йирик лойиҳаларга ҳозирча тайёр эмасмиз. Минтақа давлатларининг транспорт-коммуникацион боғлиқлиги — бу шунчаки гап эмас", — дейди у.
Минтақавий лойиҳалар унчалик катта бўлмаса ҳам, худди шу Трансафғон темир йўл коридоридан кам бўлмаган аҳамиятга эга. Масалан Ўзбекистонни Қозоғистон билан боғлайдиган узунлиги 150 км бўлган “Мактаарал – Дарбаза” темирйўли қурилиши лойиҳаси. Бу унчалик катта масофа, йирик лойиҳа эмас, лекин бу мамлакатлар ўртасидаги ички савдо айланмасини оширишга имкон беради. Бошқа томондан, Қозоғистон 19-аср охирида қурилган темирйўл чегара кесишмасига муқобил равишда яна битта темир йўл кесишмасига эга бўлади.
"Ундан ташқари, Ўзбекистоннинг жанубга– Бухоро, Термиз, Туркманистон, Эрон ва Афғонистонга чиқувчи янги муқобил йўналишларга эга бўлади. Узунлиги бир неча ўн километр бўлган лойиҳани амалга ошириш аллақачон бошланган. Яна бир йирик минтақавий лойиҳа Қизилўрда – Учқудуқ темир йўли тасдиқлаш босқичида. У ҳам Қозоғистон темир йўлларини Ўзбекистон марказидаги Учқудуқ билан боғлайди ва кейин жанубга, Афғонистон ва Эронга йўналтирилади", —дея қайд этди Эргашев.
Унинг қўшимча қилишича, шундай лойиҳалар борки, улар, эҳтимол, “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” ёки Трансафғон темир йўли каби стратегик хусусиятга эга бўлмаса ҳам, минтақавий нуқтаи назарда улар улкан стратегик лойиҳалардан кам аҳамиятга эга эмас.