Термиз ва Сочи ўртасида авиақатновлар йўлга қўйилади

© Хокимият Сурхандарьинской областиМежду Термезом и Сочи откроется новый авиарейс
Между Термезом и Сочи откроется новый авиарейс - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.03.2024
Oбуна бўлиш
“Термез-Сочи” йўналишида парвоз вақти 3 соат 50 дақиқани ташкил этади.
ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Термиз ва Сочи шаҳарлари ўртасида апрель ойидан бошлаб авиақатновлар йўлга қўйилади. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Шу йилнинг 1 апрелидан бошлаб, “Термиз халқаро аэропорти”дан илк бор тўғридан-тўғри Россиянинг Сочи шаҳрига “Термиз-Сочи” (Adler) йўналишида янги авиарейс парвози бошланади.
“Бундан кўзланган мақсад хорижий туристлар оқимини кўпайтириш, туризмни ривожлантириш ҳамда воҳадошларнинг Россия Федерациясига сафарлари учун қулайликлар яратишдан иборат”, — дейилади хабарда.
Парвозлар замонавий ва хавфсиз бўлган “Superjet-100” ҳаво кемасида “Азимут” авиакомпанияси томонидан амалга оширилади.
“Термез-Сочи” йўналишида парвоз вақти 3 соат 50 дақиқани ташкил этади.
Авиарейслар ҳафтанинг душанба кунлари “Термиз-Сочи” ва “Сочи-Термиз” йўналишида амалга оширилади.
Самолет Sukhoi Superjet 100 авиакомпании Азимут - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2023
“Азимут” Сочидан Самарқандга парвозларни бошлади
Янгиликлар лентаси
0