https://sputniknews.uz/20240312/tadbirkorlar-qollab-quvvatlash-loyiha-ofis-42900422.html
Барча туманда Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш лойиҳа офислари иш бошлайди
Барча туманда Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш лойиҳа офислари иш бошлайди
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар фаолиятини кенгайтириш ва экспортга жалб этиш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
2024-03-12T16:50+0500
2024-03-12T16:50+0500
2024-03-12T16:50+0500
жамият
ўзбекистон
тадбиркор
шавкат мирзиёев
экспорт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/0a/20023272_0:67:3066:1792_1920x0_80_0_0_7cc413c26770c1ff347e0d38a3ae6ecf.jpg
ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Барча туманда Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш лойиҳа офислари иш бошлайди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати маълум қилди.Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар фаолиятини кенгайтириш ва экспортга жалб этиш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.Қайд этилишича, ўтган йили экспортчи корхоналарга 665 миллиард сўмлик ёрдам кўрсатилиб, 3 миллиард 200 миллион долларлик экспорт таъминланган.Шу боис ҳудудларда ишлаб чиқариш, саноат зоналари ва экспорт масалаларини яхлит тизимда бирлаштириш мақсад қилинмоқда.Ривожланган мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб, соҳадаги агентлик ва жамғармалар ўрнига Савдони ривожлантириш компанияси ташкил этилади. У чет элдан малакали дизайнер, технолог ва маркетологларни жалб этиб, миллий маҳсулотларни халқаро талабларга мослаштириш, экспортчиларнинг янги бозорларга чиқишига кўмаклашиш, миллий брендларни хорижда тарғиб қилиш билан шуғулланади. Бу компания томонидан субсидия, компенсация ва бошқа кўмаклар тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги асосида ажратилади.Шунингдек, “Ўзбекэкспертиза” акциядорлик жамиятининг бошқаруви ҳамда Савдо-саноат палатаси билан алоқалари кучайтирилади. Барча туманда Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш лойиҳа офислари иш бошлайди.Мутасаддилар бу йил маҳаллий саноат экспорти ҳажмини 12 миллиард долларга етказиш режалари тўғрисида ахборот берди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/0a/20023272_335:0:3066:2048_1920x0_80_0_0_660593a0c51ecb9af8eee3510659ffc6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев тадбиркорлар фаолиятини кенгайтириш экспортга
шавкат мирзиёев тадбиркорлар фаолиятини кенгайтириш экспортга
Барча туманда Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш лойиҳа офислари иш бошлайди
Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар фаолиятини кенгайтириш ва экспортга жалб этиш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Барча туманда Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш лойиҳа офислари иш бошлайди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
маълум қилди. Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар фаолиятини кенгайтириш ва экспортга жалб этиш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Қайд этилишича, ўтган йили экспортчи корхоналарга 665 миллиард сўмлик ёрдам кўрсатилиб, 3 миллиард 200 миллион долларлик экспорт таъминланган.
“Лекин айрим тармоқ ва ҳудудларда бу маблағлардан самарали фойдаланилмаган. Электр техникаси, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, заргарлик тармоқларида экспорт ўртача кўрсаткичларга етмаган. Уюшмалар томонидан 2 минг 709 та салоҳиятли экспортчилар қамраб олинмаган, уларга ҳалигача бирор ёрдам кўрсатилмаган”, — дейилади хабарда.
Шу боис ҳудудларда ишлаб чиқариш, саноат зоналари ва экспорт масалаларини яхлит тизимда бирлаштириш мақсад қилинмоқда.
“12 та тармоқ ва саноат уюшмасини Савдо-саноат палатаси тизимига ўтказиш таклиф этилмоқда. Бу орқали лойиҳа тайёрлаш ва экспорт тизими давлатдан тадбиркорлар ўзини ўзи бошқарадиган ташкилотга ўтади. Натижада уларнинг талаб ва истакларини эшитиш, муаммоларини ҳал қилиш осонлашади, тадбиркорларнинг ўзаро ҳамкорлиги кучаяди”, — дейилади хабарда.
Ривожланган мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб, соҳадаги агентлик ва жамғармалар ўрнига Савдони ривожлантириш компанияси ташкил этилади.
У чет элдан малакали дизайнер, технолог ва маркетологларни жалб этиб, миллий маҳсулотларни халқаро талабларга мослаштириш, экспортчиларнинг янги бозорларга чиқишига кўмаклашиш, миллий брендларни хорижда тарғиб қилиш билан шуғулланади. Бу компания томонидан субсидия, компенсация ва бошқа кўмаклар тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги асосида ажратилади.
Шунингдек, “Ўзбекэкспертиза” акциядорлик жамиятининг бошқаруви ҳамда Савдо-саноат палатаси билан алоқалари кучайтирилади. Барча туманда Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш лойиҳа офислари иш бошлайди.
Мутасаддилар бу йил маҳаллий саноат экспорти ҳажмини 12 миллиард долларга етказиш режалари тўғрисида ахборот берди.