https://sputniknews.uz/20240311/turkiya-tadbirkor-samarqand-sayyohlik-majmua-42867775.html
Туркиялик тадбиркор Самарқандда сайёҳлик мажмуасини барпо этишни режалаштирмоқда
Туркиялик тадбиркор Самарқандда сайёҳлик мажмуасини барпо этишни режалаштирмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари туркиялик тадбиркор Рашид Хон билан музокара ўтказишди.
2024-03-11T10:13+0500
2024-03-11T10:13+0500
2024-03-11T12:05+0500
туризм
ўзбекистон
туркия
самарқанд
тадбиркор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/0e/38936025_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_7f10d9444f3c4e91f07bede599745138.jpg
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Туркиялик тадбиркор Самарқанд вилоятида сайёҳлик мажмуасини барпо этишни режалаштирмоқда, дея хабар берди "Дунё" АА. Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари туркиялик тадбиркор Рашид Хон билан музокара ўтказишди. Унда мамлакатга хорижий сармояларни жалб қилиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.Турк тадбиркорига Ўзбекистонда хорижий инвестор учун яратилган қулай ишбилармонлик муҳити, ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш, шунингдек, логистика имкониятлари тўғрисида батафсил маълумот берилди.Мамлакатда саноат, транспорт, энергетика, туризм ва "яшил" иқтисодиётни ривожлантириш соҳаларида амалга оширилаётган йирик инвестициявий лойиҳалар ҳам айтиб ўтилди.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мисрлик сармоядор Самарқандда сайёҳлик мажмуасини барпо этиш лойиҳасида иштирок этишга қизиқиш билдираётгани маълум қилинган эди. Сайёҳлик мажмуасини уч босқичда амалга ошириш режалаштирилган.
https://sputniknews.uz/20231117/sankt-peterburg-va-samarqand-turizm-sohasida-hamkorlikni-kuchaytiradi-41068022.html
ўзбекистон
туркия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/0e/38936025_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_2b518da4c81143ff72d659dcab3a4a40.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон бош консулхонаси туркиялик тадбиркор рашид хон самарқанд
ўзбекистон бош консулхонаси туркиялик тадбиркор рашид хон самарқанд
Туркиялик тадбиркор Самарқандда сайёҳлик мажмуасини барпо этишни режалаштирмоқда
10:13 11.03.2024 (янгиланди: 12:05 11.03.2024) Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари туркиялик тадбиркор Рашид Хон билан музокара ўтказишди.
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Туркиялик тадбиркор Самарқанд вилоятида сайёҳлик мажмуасини барпо этишни режалаштирмоқда, дея хабар берди
"Дунё" АА. Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари туркиялик тадбиркор Рашид Хон билан музокара ўтказишди. Унда мамлакатга хорижий сармояларни жалб қилиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
“Томонлар Самарқанд вилоятида сайёҳлик мажмуасини барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш истиқболларини ўрганиш тўғрисида келишиб олишди”, — дейилади хабарда.
Турк тадбиркорига Ўзбекистонда хорижий инвестор учун яратилган қулай ишбилармонлик муҳити, ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш, шунингдек, логистика имкониятлари тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Мамлакатда саноат, транспорт, энергетика, туризм ва "яшил" иқтисодиётни ривожлантириш соҳаларида амалга оширилаётган йирик инвестициявий лойиҳалар ҳам айтиб ўтилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мисрлик сармоядор Самарқандда сайёҳлик мажмуасини барпо этиш лойиҳасида иштирок этишга қизиқиш билдираётгани маълум қилинган эди. Сайёҳлик мажмуасини уч босқичда амалга
ошириш режалаштирилган.