https://sputniknews.uz/20240311/mirziyoev-turkmaniston-qirgiziston-ramazon-tabrik-42868693.html
Мирзиёев Туркманистон ва Қирғизистон етакчиларини Рамазон ойи билан табриклади
Мирзиёев Туркманистон ва Қирғизистон етакчиларини Рамазон ойи билан табриклади
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедов ва Садир Жапаровни Рамазон ойи кириб келиши билан қутлади.
2024-03-11T11:10+0500
2024-03-11T11:10+0500
2024-03-11T12:02+0500
жамият
ўзбекистон
туркманистон
қирғизистон
шавкат мирзиёев
сердар бердимуҳамедов
садир жапаров
рамазон ойи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/02/13/42573365_0:36:1280:756_1920x0_80_0_0_041ecca73afbb5f1ccb28b1fbdb2c1b3.jpg
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон ва Қирғизистон етакчиларини муқаддас Рамазон ойи билан табриклади.Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедов ва дўст Туркманистон халқини Рамазон ойи кириб келиши билан қутлади.Табрикда, шунингдек, “Шу ёруғ кунларда Аллоҳ таолодан сиз ва барча оила аъзоларингизга мустаҳкам соғлик, бахт ва фаровонлик, қардош Туркманистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва янада юксалиш тилайман”, дея қўшимча қилинган.Мирзиёев Қирғизистон президенти Садир Жапаровни ва Қирғизистон халқини Рамазон ойи кириб келиши билан ҳам табриклади.Мирзиёев Жапаровга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва масъулиятли фаолиятида улкан муваффақиятлар, дўст Қирғизистон халқига эса тинчлик, осойишталик, изчил тараққиёт ва фаровонлик тилади.
https://sputniknews.uz/20240309/mirziyoev-muborak-ramazon-oyini-munosib-tarzda-otkazish-togrisida-qaror-imzoladi-42850727.html
ўзбекистон
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/02/13/42573365_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_0a59bc9995e86ee0d93012ce03e76dc9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев сердар бердимуҳамедов садир жапаров рамазон ойи
шавкат мирзиёев сердар бердимуҳамедов садир жапаров рамазон ойи
Мирзиёев Туркманистон ва Қирғизистон етакчиларини Рамазон ойи билан табриклади
11:10 11.03.2024 (янгиланди: 12:02 11.03.2024) Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедов ва Садир Жапаровни Рамазон ойи кириб келиши билан қутлади.
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон ва Қирғизистон етакчиларини муқаддас Рамазон ойи билан табриклади.
Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедов ва дўст Туркманистон халқини Рамазон ойи кириб келиши билан қутлади.
“Сизга ва дўст Туркманистон халқига ўзимнинг энг самимий табрикларимни изҳор этишдан мамнунман ва муштарак тарих, тил, дин ва маданият бирлаштирган ўзбек ва туркман халқларида ўзгача илҳом туйғуларини уйғотадиган муқаддас Рамазон ойи муносабати билан энг эзгу тилакларимни билдираман”, — дейилади
табрик матнида.Табрикда, шунингдек, “Шу ёруғ кунларда Аллоҳ таолодан сиз ва барча оила аъзоларингизга мустаҳкам соғлик, бахт ва фаровонлик, қардош Туркманистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва янада юксалиш тилайман”, дея қўшимча қилинган.
Мирзиёев Қирғизистон президенти Садир Жапаровни ва Қирғизистон халқини Рамазон ойи кириб келиши билан ҳам табриклади.
“Сизни, барча яқинларингизни ва қардош қирғиз халқини бутун мусулмон жамоатчилиги катта иштиёқ ва қувонч билан кутиб оладиган Рамазон ойи кириб келиши билан чин қалбимдан табриклайман. Кўп асрлардан буён муштарак тарихий, диний, маданий-маърифий қадриятларни бирдек эъзозлайдиган қардош халқларимиз эзгулик, бағрикенглик, баракалилик каби фазилатларнинг ўзига хос тимсоли сифатида Рамазон айёмини кўтаринки руҳда кутиб олади. Улуғ ва муҳтарам ойнинг ушбу муборак ва ёруғ кунларида биз давлатларимиз ўртасидаги ҳар томонлама ва узоқ муддатли стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш, чуқурлаштириш, қардош халқларимиз ўртасидаги муносабатларни барча жабҳаларда жадал ривожлантириш ниятидамиз”, —
дейилади табрикда.Мирзиёев Жапаровга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва масъулиятли фаолиятида улкан муваффақиятлар, дўст Қирғизистон халқига эса тинчлик, осойишталик, изчил тараққиёт ва фаровонлик тилади.