Рамазон ойи учун закот, фитр ва фидя миқдори қанча?

© Sputnik / Рамиз БахтияровРамазан хайит в Узбекистане. Архивное фото
Рамазан хайит в Узбекистане. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2024
Oбуна бўлиш
Фидя миқдори фитр садақасининг миқдори билан бир хил бўлади.
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2024 йил учун закот, фитр садақаси ва фидя миқдорларини эълон қилди.
Мирзиёев "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида" қарор имзолади
Фатво марказининг милодий 2024 / ҳижрий 1445 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарорлари қабул қилинди.
Унга кўра:
Рамазон ойи учун тилло қийматидан закот нисоби 40.000.000 (қирқ миллион) сўм этиб белгиланди.
“Кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари 40 000 000 (қирқ миллион) сўм ва ундан ортиқ пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5 фоизи)ни закот ниятида ҳақдорларга беради”, — дейилади хабарда.
Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:
буғдойдан – 14 000 (ўн тўрт минг) сўм;
арпадан – 20 000 (йигирма минг) сўм;
майиздан – 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.
Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини бериши мумкин бўлади.
Рамазон ойида тўғри овқатланишнинг қандай қоидалари бор?
Фидя миқдори фитр садақасининг миқдори билан бир хил бўлади. Ҳар ким ўз имкониятига қараб, ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фидя миқдорини ажратиши кифоя қилади.
Рамазан  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.03.2024
Рамазон тақвими 2024 — саҳарлик ва ифторлик вақтлари
Янгиликлар лентаси
0