Мадримов WBA камари эгасига айланди

© НОК УзбекистанаИсроил Мадримов
Исроил Мадримов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2024
Oбуна бўлиш
Мадримовга россиялик Магомед Курбонов рақиблик қилди.
ТОШКЕНТ, 9 мар - Sputnik. Ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов WBA камари соҳибига айланди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар берди.
Профессионал боксда ўз юришини давом эттираётган боксчи Исроил Мадримов бугун ўзининг чемпионлик жангида рингга кўтарилди.
Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ташкил этилган бокс оқшомида Мадримовга россиялик Магомед Курбонов (25-0, 13 KO) рақиблик қилди.
Мадримов 12 раундга белгиланган жангнинг 5 раундида Курбоновни нокаутга учратди ва супер ўрта вазн тоифасида WBA камари эгасига айланди.
Янгиликлар лентаси
0