Украина учувчисиз аппаратлари туфайли парвозлар вақтинча чекланди

© Sputnik / Игорь Онучин / Медиабанкка ўтишСамолёт в небе
Самолёт в небе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.03.2024
Oбуна бўлиш
Волгоград осмонида парвозлар чеклови туфайли самолётлар муқобил аэродромга жўнатилди.
ТОШКЕНТ, 8 мар - Sputnik. Украина учувчисиз аппаратлари ҳужуми туфайли Волгоград осмонида йўловчи самолётлари парвозига вақтинча чекловлар жорий этилди, деб хабар қилди аэропорт маъмурияти РИА Новостига.
"Ҳаво ҳудудидаги чекловлар туфайли Шарм-аш-Шайхдан Волгоградга учаётган "Ural Airlines" компаниясининг парвози Астрахандаги муқобил аэродромга йўналтирилди. Шунингдек, Москвадан учган "Победа" ва "Аэрофлот" авиакомпанияларидан иккита рейс кечиктирилди", - деди Волгоград аэропорти вакили Анастасия Голодова.
Чекловлар вақтинчалик киритилган бўлиб, айни дамда улар олиб ташланган.
Россия Мудофаа вазирлигининг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари жума оқшоми ва эрталаб Волгоград вилояти ҳудудида Украинанинг 15 та дронини йўқ қилганини маълум қилди. Вилоят губернатори маълумотларига кўра, қурбонлар ва вайроналар йўқ.
Янгиликлар лентаси
0