https://sputniknews.uz/20240307/shavkat-mirziyoev-ayollarni-8-mart-bilan-tabrikladi-42838853.html
Шавкат Мирзиёев аёлларни 8-март билан табриклади
Шавкат Мирзиёев аёлларни 8-март билан табриклади
Sputnik Ўзбекистон
Бугун Тошкентда Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. 07.03.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-03-07T18:31+0500
2024-03-07T18:31+0500
2024-03-08T11:47+0500
жамият
президент
шавкат мирзиёев
хотин-қизлар
табрик
8 март - халқаро хотин-қизлар куни
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/03/07/42835239_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_da872b5cbb3b923e1eec667bf9bc7280.jpg
ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев аёлларни 8-март байрами билан табриклади. Шундан сўнг президент аёллар давлат ва жамият ривожига қўшаётган улкан ҳиссаси ва бу борада сўнгги йилларда республикада амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.Ўзбекистонда сўнгги 7 йилда давлат бошқаруви соҳасида аёллар улуши 27 фоиздан 35 фоизгача ошди, гендер тенглик бўйича Ўзбекистон дунёнинг энг тез ривожланаётган бешта мамлакати қаторига кирди, деди президент.Шундан сўнг давлат раҳбари аёллар учун олий таълим олиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш учун барча имкониятларига эга бўлиш муҳим эканини таъкидлади.   Сўз якунида давлат раҳбари бола тарбиясига эътибор бериш, боғча ва мактабларга бориб фарзандлар ўқиши билан қизиқиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    2024
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    жамият, президент, шавкат мирзиёев, хотин-қизлар, табрик, 8 март - халқаро хотин-қизлар куни
жамият, президент, шавкат мирзиёев, хотин-қизлар, табрик, 8 март - халқаро хотин-қизлар куни
Шавкат Мирзиёев аёлларни 8-март билан табриклади
18:31 07.03.2024  (янгиланди: 11:47 08.03.2024) Бугун Тошкентда Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев аёлларни 8-март байрами билан табриклади. 
“Ассалому алайкум, ҳаётимиз қувончи, файзу фариштаси бўлган муҳтарама онахонлар, ҳурматли опа-сингиллар, дилбар қизларим! <…> Ўзларингиз каби гўзал байрамингиз муборак бўлсин! ”, - деб бошлади президент табрик сўзини.
Шундан сўнг президент аёллар давлат ва жамият ривожига қўшаётган улкан ҳиссаси ва бу борада сўнгги йилларда республикада амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Ўзбекистонда сўнгги 7 йилда давлат бошқаруви соҳасида аёллар улуши 27 фоиздан 35 фоизгача ошди, гендер тенглик бўйича Ўзбекистон дунёнинг энг тез ривожланаётган бешта мамлакати қаторига кирди, деди президент.
Шундан сўнг давлат раҳбари аёллар учун олий таълим олиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш учун барча имкониятларига эга бўлиш муҳим эканини таъкидлади.   
“Чунки аёлларнинг, хусусан, қиз боланинг ўқиб, олий маълумотли бўлиши, касб-ҳунар эгаллаши оила бахти, фарзандлар камоли учун, шу асосда бутун жамият равнақи учун хизмат қилади”, - деди президент.
Сўз якунида давлат раҳбари бола тарбиясига эътибор бериш, боғча ва мактабларга бориб фарзандлар ўқиши билан қизиқиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.
Муҳтарама опа-сингиллар!
Сиз, азизларни бугунги баҳор ва нафосат байрами билан яна бир бор табриклайман. Барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга тинчлик-омонлик, файзу барака тилайман. Ҳар бирингизга ҳамиша оилангиз, фарзанду набираларингиз, эл-юртимиз ардоғида бўлиш насиб этсин! Катта раҳмат сизларга!, - деб табрик сўзини якунлади президент.