Мирзиёев топшириғига асосан видеоселектор йиғилиши ўтказилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаВидеоселекторное совещание по вопросам рационального использования земельных ресурсов.
Видеоселекторное совещание по вопросам рационального использования земельных ресурсов. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.03.2024
Oбуна бўлиш
Мажлисда президентнинг тегишли қарори билан Илзат Аблахатович Касимов Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари этиб тайинлангани маълум қилинди.
ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Бугун, 7 март куни Вазирлар Маҳкамасида хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасида эришилган келишувлар ижросини таъминлаш масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири матбуот котиби хабар берди.
Йиғилиш Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан ўтказилди. Бош вазир раислигида ўтган мажлисда вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, вилоятлар ҳокимлари иштирок этди.
“Танқидий руҳда ўтган видеоселекторда хорижий давлатлар билан шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, эришилган келишувлар ва имзоланган ҳужжатларнинг ижросини сўзсиз ва ўз вақтида таъминлаш ўта муҳимлиги таъкидланди”, - дейилади хабарда.
Мажлисда президентнинг тегишли қарори билан Илзат Аблахатович Касимов Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари этиб тайинлангани маълум қилинди.
Хорижий инвестицияларни жалб этиш, чет эл давлатлари билан савдо-иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлаш, Осиё мамлакатлари, айниқса, Хитойнинг расмий ва ишбилармон доиралари билан ўтган учрашув ва музокараларда эришилган келишувлар, ҳамкорликда амалга оширилаётган йирик инвестиция лойиҳалари ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.
Янгиликлар лентаси
0