АҚШ элчиси Россия ТИВга чақирилди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишПослы США, Британии и Канады вызваны в МИД России
Послы США, Британии и Канады вызваны в МИД России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.03.2024
Oбуна бўлиш
Россия ТИВи АҚШ элчихонасидан учта нодавлат ташкилоти фаолиятини тўхтатишни талаб қилди.
Т️ШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. АҚШнинг Москвадаги элчиси Лин Трейси 7 март куни Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Вазирликда АҚШ элчисига Россияда фаолият олиб бораётган 3та америка нодавлат ташкилоти номақбул деб эълон қилингани ҳақида хабар берилди.
Гап “Халқаро таълим бўйича Америка кенгашлари”, “Маданий истиқболлар” ва “Халқаро таълим институти” нодавлат ташкилотлари ҳақида бормоқда.
Россия ТИВ АҚШ элчисига ушбу ташкилотлар фаолиятини тарғиб қилишни тўхтатиш ва уларнинг лойиҳалари рўйхатини дипломатик миссия веб-сайтидан олиб ташлаш қайд этилган нота топширди.
ТИВ баёнотида қайд этилишига кўра, Россиянинг ички ишларига аралашишга уринишлар, элчихона ходимларини persona non grata мақомида мамлакатдан қувилишига олиб келади.
Янгиликлар лентаси
0