Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ мамлакатларида иш ҳақи қанчага ошди?

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишЕвразийский экономический форум в Москве
Евразийский экономический форум в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.03.2024
Oбуна бўлиш
2023 йилда ўртача ойлик реал иш ҳақининг энг юқори ўсиш суръатлари Арманистон ва Беларусда қайд этилган.
ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) барча мамлакатларида 2023 йилда иш ҳақи ошди, дея хабар берди ЕИК матбуот хизмати.
“2023 йилнинг январь-декабрь ойларида ўртача ойлик номинал ва реал (товар ва хизматлар истеъмол нархлари индексига мослаштирилган) иш ҳақи 2022 йилнинг мос даврига нисбатан ЕОИИга аъзо барча давлатларда ошди", — дейилади ЕИК статистика департаменти ҳисоботида.
Қайд этилишича, ўртача ойлик реал иш ҳақининг энг юқори ўсиш суръатлари Арманистон (112,4%) ва Беларусда (111,0%) қайд этилди.
Ўртача ойлик номинал иш ҳақи:
Арманистонда – 270 минг арман драми (688 доллар);
Беларусда – 1,9 минг беларус рубли (634 доллар);
Қозоғистонда – 360,8 минг тенге (791 доллар);
Қирғизистонда – 33,3 минг сўм (379 доллар);
Россияда – 73,7 минг рус рубли (871 доллар).
ЕАЭС-2023. Работа форума - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.01.2024
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Ўзбекистон 2-3 йил ичида ЕОИИга тўлақонли аъзо бўлиши мумкин — эксперт
Янгиликлар лентаси
0