Тошкентда автотранспортни диагностика қилиш бўйича замонавий марказ ишга тушди

© Пресс-служба президента УзбекистанаЗапущен современный центр по экологической диагностике автотранспортных средств
Запущен современный центр по экологической диагностике автотранспортных средств - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.03.2024
Oбуна бўлиш
Марказда автомобилдан чиқаётган зарарли моддалар миқдори текширилади.
ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Тошкентда автотранспорт воситаларини диагностика қилиш бўйича замонавий марказ ишга тушди, дея хабар берди президент матбуот хизмати.
Президент Шавкат Мирзиёев экологик вазиятни яхшилаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан танишди.
Қайд этилишича, автотранспорт воситаларининг зарарли ташланмалари билан боғлиқ экологик муаммоларни бартараф этиш мақсадида Тошкентнинг Миробод тумани Файзобод маҳалласида жойлашган Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлими мутлақо янги услубда ишловчи замонавий диагностика марказига айлантирилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаЗапущен современный центр по экологической диагностике автотранспортных средств
Запущен современный центр по экологической диагностике автотранспортных средств - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.03.2024
Бу ерда аввал автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш жараёни олти-етти босқичда амалга оширилган бўлса, ҳозирда босқичлар сони учтага қисқарди.

"Асосийси, эндиликда марказда автомобилдан чиқаётган зарарли моддалар миқдори текширилади ва экологик текширув натижасидан келиб чиқиб RFID чип ўрнатилган "қизил", "сариқ" ёки "яшил" ёрлиқ (стикер) машинанинг олд ойнасига ёпиштирилади", — дейилади хабарда.

Айтилишича, шаҳар ҳудуди бир нечта экологик зоналарга ажратилади ва транспорт воситаларининг ҳавога чиқараётган зарарли моддалари даражасига кўра, яъни стикер рангига қараб, айрим экологик зоналарга киришни босқичма-босқич чеклаш таклиф этилмоқда.
Бунда экологик зоналарга рухсат этилмаган транспорт воситаларининг кириши автоматлаштирилган ҳолда назорат қилинади. Қоидабузарлик натижасида келиб тушаётган жарималар ҳудуднинг экологик ҳолатини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади.

"Тизим тўлақонли ишлаши учун мамлакат бўйлаб 100 га яқин ҳавони мониторинг қилиш автоматик станциялари ўрнатилиши, транспорт воситаларининг атмосферага чиқараётган зарари даражасини баҳолаш учун 84 та рўйхатга олиш-диагностика марказларини, шунингдек, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг 216 та ҳудудий туман бўлинмаларини замонавий диагностика ускуналари билан жиҳозлаш режалаштирилмоқда", — дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, аҳоли учун электромобилларни харид қилишни рағбатлантириш, шу жумладан, бундай тоифадаги автомобиллар учун давлат рақамларини беришда ундириладиган тўлов миқдорларини камайтириш юзасидан аниқ амалий чоралар кўрилади.
Янгиликлар лентаси
0