Мирзиёев бир гуруҳ хотин-қизларни Зулфия мукофоти билан тақдирлади — улар кимлар?

© Пресс-служба президента УзбекистанаПраздничное мероприятие по случаю 8 марта – Международного женского дня. Архивное фото
Праздничное мероприятие по случаю 8 марта – Международного женского дня. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.03.2024
Oбуна бўлиш
Совриндорларнинг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилади.
ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ хотин-қизларни Зулфия мукофоти билан тақдирлади. Бу ҳақда давлат раҳбари қабул қилган тегишли қарорда назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, 28 нафар хотин-қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.
"Мукофот билан тақдирланганларга 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказиладиган байрам тантаналарида совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари топширилсин", — дейилади ҳужжат матнида.
Совриндорларнинг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилади.
Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганлар:
1.
Худайбергенова Гулшинар Жангабаевна - Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги 1-болалар мусиқа ва санъат мактабининг бахшичилик синфи ўқитувчиси
2.
Коканова Нурсулиу Женисбай қизи - Қорақалпоқ давлат университетининг чет тиллари факультети филология йўналиши 4-босқич талабаси
3.
Сулейманова Ўғилхон Абдуразок қизи - Ўзбек миллий мақом санъати марказининг Андижон вилояти бўлими артист-мақомчиси
4.
Жонибекова Хусниёбону Эргашвой қизи - Андижон вилояти Хўжаобод тумани "Гара гури" маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшлар етакчиси
5.
Пулатова Моҳичехра Темировна - Бухоро давлат университетининг қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги бўйича таянч докторанти
6.
Тўхтамишова Гулнора Мэлс қизи - Бухоро вилояти Ромитан туманидаги 2-касб-ҳунар мактабининг информатика фани ўқитувчиси
7.
Чилмурзаева Мафтуна Абдуманнон қизи - Ўзбекистон Миллий университетининг қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги бўйича мустақил тадқиқотчиси (Жиззах вилояти)
8.
Хожибоқиева Нигинахон Ўткир қизи - Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали психология факультети иқтисодиёт йўналиши 3-босқич талабаси
9.
Ҳакимова Шаҳзода Баҳриддин қизи - Тошкент тиббиёт академиясининг даволаш факультети 1-босқич талабаси (Қашқадарё вилояти)
10.
Мирзаёрова Севара Убайдуллаевна - Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг саноат иссиқлик энергетикаси ихтисослиги бўйича таянч докторанти
11.
Эшпўлатова Моҳира Ўткиржон қизи -Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги 34-умумий ўрта таълим мактабининг ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси (Навоий вилояти)
12.
Омонбоева Меруерт Эркин қизи - Навоий вилояти Нурота туманидаги "Қосимқажи-Меруерт" масъулияти чекланган жамияти директори
13.
Хакимова Дилшода Ойбек қизи - Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг инглиз филологияси факультети 4-босқич талабаси (Наманган вилояти)
14.
Аҳмаджонова Муҳайёжон Акрамжон қизи - Тошкент тиббиёт академиясининг даволаш факультети 6-босқич талабаси (Наманган вилояти)
15.
Савадян Вилана Арсеновна - Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳридаги 51-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси, бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
16.
Юнусова Наргиза Туйчимурод қизи - Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани "Қўшчинор" газетаси мухбири
17.
Акрамова Сарвиноз Абдувоҳид қизи - Тошкент давлат шарқшунослик университетининг шарқ филологияси ва таржимашунослик факультети 3-босқич талабаси (Сирдарё вилояти)
18.
Ирисқулова Камола Нормат қизи - Тошкент давлат транспорт университетининг автомобиль йўлларини лойиҳалаш ва қуриш мутахассислиги бўйича 1-босқич магистранти (Сирдарё вилояти)
19.
Эргашова Садоқат Эшмамат қизи - Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг ўзбек адабиёти ихтисослиги бўйича таянч докторанти (Сурхондарё вилояти)
20.
Суюнова Шамсиқамар Искандаровна - Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё вилояти ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси
21.
Турсунбоева Фотима Ботир қизи - Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри опера ижрочиси (Тошкент вилояти)
22.
Хақназарова Умида Урал қизи - Тошкент давлат аграр университетининг ипакчилик мутахассислиги бўйича 2-босқич магистранти
23.
Абдусатторова Зиёдахон Дилшоджон қизи - Фарғона вилояти яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабининг камондан отиш бўйича спортчиси
24.
Йўлдашева Мухайёхон Алишер қизи - Фарғона политехника институтининг қурилиш факультети 4-босқич талабаси
25.
Шомуротова Зулфия Акмалжон қизи - Хоразм вилояти Хива шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси
26.
Сапаева Рисолат Рустам қизи - Ўзбекистон давлат хореография академиясининг Урганч филиали хореография факультети 2-босқич талабаси
27.
Тошева Маржана Рустам қизи - Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг вокал ва чолғу ижрочилиги педагогларини тайёрлаш кафедраси ўқитувчиси
28.
Трашкова Елизавета Дмитриевна - Ўзбекистон давлат хореография академиясининг хореография санъати факультети 1-босқич талабаси
Продажа цветов накануне 8 марта.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.03.2024
Хотин-қизлар байрамида бериш мумкин бўлган топ-10 совға
Янгиликлар лентаси
0