https://sputniknews.uz/20240304/sugurta-polis-qogoz-rasmiylashtirish-42761030.html
Энди суғурта полисларини қоғоз шаклида расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади
Энди суғурта полисларини қоғоз шаклида расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади
Sputnik Ўзбекистон
Ахборот тизими орқали расмийлаштирилмаган суғурта полислари ҳақиқий эмас деб топилади.
2024-03-04T12:20+0500
2024-03-04T12:20+0500
2024-03-04T12:20+0500
жамият
ўзбекистон
суғурта
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/388/51/3885130_0:158:3077:1889_1920x0_80_0_0_0c5999ea8549a27708baa41bdaa514cf.jpg
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Суғурта полисларини қоғоз шаклида расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади. Бу ҳақда президент имзолаган тегишли қарорда назарда тутилган.Қарорга кўра, 2024 йил 1 сентябрдан суғуртанинг барча турлари бўйича суғурта (қайта суғурта) шартномаларини ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказиш ва суғурта полисларини ушбу тизим орқали расмийлаштириш мажбурий ҳисобланади.Шунингдек, барча суғурта турлари бўйича суғурта полисларини фақат қоғоз шаклда расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади.Суғурта полисларини рўйхатга олувчи ягона ахборот тизими жорий этилади - янги қарорИстиқболли лойиҳалар миллий агентлиги суғурталовчилар томонидан кўрсатиладиган суғурта хизматлари сифати бўйича суғурталовчилар рейтингини юритади ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.Қуйидагиларга шартномаларнинг ўз вақтида расмийлаштирилишини таъминлаш мажбурияти юклатилади:
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/388/51/3885130_174:0:2903:2047_1920x0_80_0_0_fd10f455043557928675befc3e71857f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
суғурта полислари қоғоз шакли расмийлаштириш
суғурта полислари қоғоз шакли расмийлаштириш
Энди суғурта полисларини қоғоз шаклида расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади
Ахборот тизими орқали расмийлаштирилмаган суғурта полислари ҳақиқий эмас деб топилади.
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Суғурта полисларини қоғоз шаклида расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади. Бу ҳақда президент имзолаган тегишли қарорда
назарда тутилган. Қарорга кўра, 2024 йил 1 сентябрдан суғуртанинг барча турлари бўйича суғурта (қайта суғурта) шартномаларини ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказиш ва суғурта полисларини ушбу тизим орқали расмийлаштириш мажбурий ҳисобланади.
Шунингдек, барча суғурта турлари бўйича суғурта полисларини фақат қоғоз шаклда расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади.
“Суғурта полисларини ахборот тизими орқали расмийлаштирмаслик уларни ҳақиқий эмас деб топишга асос бўлади. Суғурталовчи томонидан лицензия талаблари ва шартларини бир марта қўпол равишда бузиш ҳисобланади”, — дейилади ҳужжат матнида.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги суғурталовчилар томонидан кўрсатиладиган суғурта хизматлари сифати бўйича суғурталовчилар рейтингини юритади ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.
Қуйидагиларга шартномаларнинг ўз вақтида расмийлаштирилишини таъминлаш мажбурияти юклатилади:
Cолиқ қўмитаси ва Транспорт вазирлигига иш берувчининг ва ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаларини;
Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясига хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаларини;
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига объектларни давлат маблағлари ва ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига барпо этишда қурилиш таваккалчиликларини мажбурий суғурта қилиш шартномаларини.