Лавров Сириусда ўтаётган ёш дипломатларнинг глобал форумида иштирок этмоқда — видео

Oбуна бўлиш
Сергей Лавров Бутунжаҳон ёшлар фестивали доирасида бўлиб ўтаётган форумда учрашув ўтказди.
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Бутунжаҳон ёшлар фестивали доирасида бўлиб ўтаётган ёш дипломатларнинг VII Глобал форуми иштирокчилари билан учрашув ўтказди.
Шу йилнинг 6 мартга қадар давом этадиган форум доирасида глобал кун тартибидаги қатор масалалар бўйича ишчи сессиялар ўтказилади.
Жорий панел муҳокамаси Россия ва унинг кўп қутбли дунё шаклланишидаги ролига бағишланган. Россия ТИВ раҳбари ёш ҳамкасблари билан манфаатлар мувозанати ва янги халқаро тартибни муҳокама қилди.
Тадбир дастуридан маҳорат дарслари, муҳокамалар, панел ва тренинглар, ижодий гуруҳларнинг чиқишлари, концерт ва ток-шоулар ўрин олган.
Бутунжаҳон ёшлар фестивали Сириус федерал ҳудудида 2024 йил 1 мартдан 7 мартгача бўлиб ўтади. Унда иштирок этиш учун 190 мамлакатдан 300 мингдан ортиқ киши ариза топширган. Фестивалнинг минтақавий дастури 10-17 март кунлари бўлиб ўтади, унинг иштирокчилари Россиянинг 30 та шаҳрига ташриф буюришади.
Фестивалда Ўзбекистондан 200 дан ортиқ киши иштирок этмоқда. Делегатлар орасида ўрта мактаб ўқувчилари, талабалар, “Ғалаба кўнгиллилари” Бутунроссия жамоат ҳаракати фаоллари, тадбиркорлар, мактаб ва олий ўқув юртлари ўқитувчилари бор.
Янгиликлар лентаси
0