https://sputniknews.uz/20240303/hindiston-tadbirkor-samarqand-shifoxona-investitsiya-42748508.html
Ҳиндистонлик тадбиркор Тошкентда шифохона учун инвестиция киритмоқчи
Ҳиндистонлик тадбиркор Тошкентда шифохона учун инвестиция киритмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Самарқанддаги "Zarmed Pratiksha" Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма шифохонасига 2 млн доллар атрофида хорижий инвестиция жалб этилади.
2024-03-03T10:00+0500
2024-03-03T10:00+0500
2024-03-04T11:33+0500
жамият
ҳиндистон
ўзбекистон
самарқанд
тиббиёт муассаси
инвестиция
элчи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/11/36913931_38:168:1253:851_1920x0_80_0_0_b74cc808c1ea9d7abbf53cd5b3d4a507.png
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Ҳиндистонлик тадбиркор Ўзбекистонга тиббиёт соҳасидаги янги қўшма лойиҳа доирасида инвестиция киритишни режалаштирмоқда, дея хабар берди "Дунё" АА.Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев Ҳиндистоннинг "North East Healthcare/Srishti Hospitals" компанияси бош ижрочи директори, Самарқанддаги "Zarmed Pratiksha" Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма шифохонаси асосчиси Нишант Бажаж билан учрашди.Тадбиркорнинг сўзларига кўра, бугунги кунда мазкур қўшма корхонанинг Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида диагностика марказлари ташкил этилган.Маълумот учун, Самарқанддаги кўп тармоқли тиббиёт марказида жарроҳлик амалиёти хоналари, 100 ўринли стационар фаолияти йўлга қўйилган. Интервенцион кардиожарроҳлик, нейрожарроҳлик, эндоскопик жарроҳлик, ортопедия ва травматология, урология ва гинекология, отоларингология фаолият турлари учун замонавий диагностика ускуналари ўрнатилган. Бир вақтнинг ўзида 600 кишига хизмат кўрсатиш қувватига эга. Тиббий хизматлар халқаро стандартлар асосида комплекс тарзда кўрсатилмоқда.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/11/36913931_132:147:1070:851_1920x0_80_0_0_1efb8b47ebff39a6c3f1dd27163781a5.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
самарқанд "zarmed pratiksha" ўзбекистон-ҳиндистон қўшма шифохонаси инвестиция
самарқанд "zarmed pratiksha" ўзбекистон-ҳиндистон қўшма шифохонаси инвестиция
Ҳиндистонлик тадбиркор Тошкентда шифохона учун инвестиция киритмоқчи
10:00 03.03.2024 (янгиланди: 11:33 04.03.2024) Самарқанддаги "Zarmed Pratiksha" Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма шифохонасига 2 млн доллар атрофида хорижий инвестиция жалб этилади.
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Ҳиндистонлик тадбиркор Ўзбекистонга тиббиёт соҳасидаги янги қўшма лойиҳа доирасида инвестиция киритишни режалаштирмоқда, дея хабар берди
"Дунё" АА. Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев Ҳиндистоннинг "North East Healthcare/Srishti Hospitals" компанияси бош ижрочи директори, Самарқанддаги "Zarmed Pratiksha" Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма шифохонаси асосчиси Нишант Бажаж билан учрашди.
Тадбиркорнинг сўзларига кўра, бугунги кунда мазкур қўшма корхонанинг Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида диагностика марказлари ташкил этилган.
“Бу йил Тошкент шаҳрида янги тиббиёт марказини бунёд этиш бўйича ташкилий масалалар ўрганиб чиқилмоқда. Шу мақсадда 2 миллион доллар атрофида хорижий инвестиция жалб этиш кўзда тутилмоқда”, — дея маълум қилди у.
Маълумот учун, Самарқанддаги кўп тармоқли тиббиёт марказида жарроҳлик амалиёти хоналари, 100 ўринли стационар фаолияти йўлга қўйилган. Интервенцион кардиожарроҳлик, нейрожарроҳлик, эндоскопик жарроҳлик, ортопедия ва травматология, урология ва гинекология, отоларингология фаолият турлари учун замонавий диагностика ускуналари ўрнатилган. Бир вақтнинг ўзида 600 кишига хизмат кўрсатиш қувватига эга. Тиббий хизматлар халқаро стандартлар асосида комплекс тарзда кўрсатилмоқда.