https://sputniknews.uz/20240301/frantsuzlar-ukraina-uchun-qurbon-bolmaydi-tiv-42728003.html
Французлар Украина учун қурбон бўлмайди — ТИВ
Французлар Украина учун қурбон бўлмайди — ТИВ
Sputnik Ўзбекистон
Макроннинг Украинага қўшин ва узоқ масофали ракеталар юбориш ҳақидаги баёнотлари танқидга учради ва ЕИ бу борада якдил эмаслигини намойиш қилди. 01.03.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-03-01T14:01+0500
2024-03-01T14:01+0500
2024-03-01T14:03+0500
россия
франция
эммануэл макрон
украина
европа
европа иттифоқи
нато
германия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/14/40159477_0:161:3069:1887_1920x0_80_0_0_e25fbc0197778480c1ca9ca56bd86d2d.jpg
ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Франция Украинага ҳарбий амалиётлар ўтказиш учун қўшин юбормайди, французлар Украина учун қурбон бўлмайди, деди жума куни Франция ташқи ишлар вазири Стефан Сежоурне. РИА Новости хабарига асосан. Аввалроқ Эммануэль Макрон Ғарб давлат раҳбарлари Украинага қўшин киритиш имкониятини муҳокама қилган, бироқ ҳозирча консенсусга эришилмаганини маълум қилган эди. Шунингдек у ЕИ Украинага ўрта ва узоқ масофали ракеталар етказиб беришини маълум қилганди. Кейинроқ Макроннинг Украинага аскар юбориш эҳтимоли ҳақидаги баёнотлари Европада кескин танқидга учради. Франциянинг BFM нашри ёзишига кўра, Маркроннинг Украинага қўшин жўнатиш режалари Россияни чўчитмади, аксинча, Ғарб етакчиларининг бу баёнотга муносабати Европанинг ҳарбий можарога тайёр эмаслигини кўрсатди. Оқибатда — бунинг акси бўлиб чиқди. Ғарб давлатларининг Украинага ўз ҳарбийларини юбориш эҳтимоли НАТО ва Россия ўртасида тўғридан-тўғри тўқнашув хавфини оширади, деб аввалроқ РИА Новости агентлигига ҳарбий хавфсизлик ва қурол назорати бўйича Венада бўлиб ўтаётган музокаралардаги Россия делегацияси раҳбари Константин Гаврилов.
украина
европа
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/14/40159477_267:0:2998:2048_1920x0_80_0_0_f8c224ec24a8babaeba6408121cee9cd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, франция, эммануэл макрон , украина, европа, европа иттифоқи, нато, германия
россия, франция, эммануэл макрон , украина, европа, европа иттифоқи, нато, германия
Французлар Украина учун қурбон бўлмайди — ТИВ
14:01 01.03.2024 (янгиланди: 14:03 01.03.2024) Макроннинг Украинага қўшин ва узоқ масофали ракеталар юбориш ҳақидаги баёнотлари танқидга учради ва ЕИ бу борада якдил эмаслигини намойиш қилди.
ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Франция Украинага ҳарбий амалиётлар ўтказиш учун қўшин юбормайди, французлар Украина учун қурбон бўлмайди, деди жума куни Франция ташқи ишлар вазири Стефан Сежоурне. РИА Новости
хабарига асосан.
"Французлар Украина учун ўлмайди. Биз жанговар ҳаракатлар учун қўшин юбормаймиз, чунки биз бошидан Россия билан уруш қилмасдан туриб унинг ғалаба қозонишига йўл қўймасликни мақсад қилганмиз. Ушбу концепция доирасида ҳеч нарса истисно қилинмаган", - деди Сежоурнет Frace Inter радиосида.
Аввалроқ Эммануэль Макрон Ғарб давлат раҳбарлари Украинага қўшин киритиш имкониятини муҳокама қилган, бироқ ҳозирча консенсусга эришилмаганини маълум қилган эди. Шунингдек у ЕИ Украинага ўрта ва узоқ масофали ракеталар етказиб беришини маълум қилганди.
Кейинроқ Макроннинг Украинага аскар юбориш эҳтимоли ҳақидаги баёнотлари Европада кескин танқидга учради.
Хусусан, Германия канцлери Олаф Шолц ва Мудофаа вазири Борис Писториус Германия Украинага ўз қўшинларини юбормаслигини айтди ва НАТО давлатлари умуман бу ишни қилмоқчи эмаслигини таъкидлади. Бундан ташқари, канцлер Украинага узоқ масофали "Таурус" қанотли ракеталарини юбориш режалари йўқлигини яна бир бор таъкидлади.
Франциянинг BFM нашри ёзишига кўра, Маркроннинг Украинага қўшин жўнатиш режалари Россияни чўчитмади, аксинча, Ғарб етакчиларининг бу баёнотга муносабати Европанинг ҳарбий можарога тайёр эмаслигини кўрсатди. Оқибатда — бунинг акси бўлиб чиқди.
Ғарб давлатларининг Украинага ўз ҳарбийларини юбориш эҳтимоли НАТО ва Россия ўртасида тўғридан-тўғри тўқнашув хавфини оширади, деб аввалроқ РИА Новости агентлигига ҳарбий хавфсизлик ва қурол назорати бўйича Венада бўлиб ўтаётган музокаралардаги Россия делегацияси раҳбари Константин Гаврилов.