Путин Россиянинг стратегик ядровий кучлари тўлиқ шай эканини маълум қилди

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишПослание президента РФ В. Путина Федеральному Собранию
Послание президента РФ В. Путина Федеральному Собранию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.02.2024
Oбуна бўлиш
Путин: Россия Федерациясининг стратегик ядровий кучлари тўлиқ шай ҳолатда.
ТОШКЕНТ, 29 фев — Sputnik. Россиянинг стратегик ядровий кучлари тўлиқ шай ҳолатда, деди Россия президенти Владимир Путин.

“Стратегик ядровий кучлар кафолатланган фойдаланишга тўлиқ шай ҳолатда. 2018 йилдаги мурожаатимда айтиб ўтган қуролланиш соҳасида биз нима режалаштирган бўлса, ҳаммаси амалга ошди ёки бу иш якунланмоқда”, — деди Путин Федерал мажлисга мурожаати чоғида.

Унинг сўзларига кўра, Ғарб ўйлаб топаётган ҳамма нарса ҳақиқатан ҳам ядро қуролидан фойдаланиш билан можарога таҳдид солади ва шунинг учун цивилизацияни йўқ қилади.
Унинг қайд этишича, Россияга ядровий қуролларни космосга жойлаштирмоқчи эканлиги ҳақида асоссиз айбловлар эшитилмоқда.
"Бундай ёлғон ва бу ёлғондан бошқа нарса эмас, бизни фақат АҚШ учун фойдали бўлган ўз шартларимиз бўйича музокараларга тортиш учун ҳийла-найрангдир", — дея қайд этди Путин.
Россия Федерациясида Ғарб мамлакатларидаги нишонларга зарба бера оладиган қуроллар мавжуд.
"Улар (Ғарб – таҳр.) охир-оқибат тушунишлари керакки, бизда ҳам қурол бор – ва улар буни билишади, мен ҳозир айтдим – бизда ҳам уларнинг ҳудудидаги нишонларга зарба бера оладиган қуролларимиз бор", — деди Путин.
Эслатиб ўтамиз, Россия президентининг Федерал Мажлисга йиллик мурожаатида мамлакатдаги вазият, унинг ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари ҳақида сўз бормоқда.
Янгиликлар лентаси
0