Мирзиёев Россия ва Қозоғистонга янги поездлар жўнатиш имконини берувчи қўшма кўприкни очди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял участие в церемонии открытия нового моста через Амударью.
Шавкат Мирзиёев принял участие в церемонии открытия нового моста через Амударью. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.02.2024
Oбуна бўлиш
Кўприк орқали Қорақалпоғистон билан Хоразмни боғлайдиган энг яқин автомобиль ва темир йўл қатнови йўлга қўйилади.
ТОШКЕНТ, 29 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон республикаси Амударё туманига бориб, янги кўприкнинг очилиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Президент дастлаб поездда ва автомобилда юриб, кўприк сифатини кўздан кечирди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял участие в церемонии открытия нового моста через Амударью.
Шавкат Мирзиёев принял участие в церемонии открытия нового моста через Амударью. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.02.2024
“Оролбўйи минтақасини, хусусан, Қорақалпоғистон Республикасини ривожлантириш, аввало, экологик инқироз оқибатларини юмшатиб, мураккаб вазиятда яшаётган аҳолимизга қулай шароитлар яратиш мамлакатимиз тараққиёт стратегиясининг бош мақсадларидан биридир. Илгари ҳам айтганимдек, Қорақалпоғистоннинг тақдири – бу Ўзбекистоннинг тақдири, қорақалпоқ халқининг бахти ва фаровонлиги – бу бутун Ўзбекистон халқининг бахти ва фаровонлигидир. Бугун мана шу эзгу мақсадни амалга ошириш йўлида яна бир улкан қадам қўймоқдамиз”, – деди Шавкат Мирзиёев.
Кўприк қурилган жой энг чекка ҳудудлардан бири. Шу пайтгача одамлар ўтган асрнинг эллигинчи йилларида олиб келинган эски понтон кўприкдан фойдаланиб келар эди. Ҳар баҳорда муз эриб, дарёда сув кўпайиши билан у жиддий шикастланарди. Бу дарёнинг икки томонидаги аҳолига жуда кўп қийинчиликлар туғдирарди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял участие в церемонии открытия нового моста через Амударью.
Шавкат Мирзиёев принял участие в церемонии открытия нового моста через Амударью. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.02.2024
“Масалан, Амударё тумани аҳолиси автомобилда Нукусга бориш учун Урганч ва Беруний орқали юришга мажбур эди. Бунинг учун қўшимча 180 километр йўл юришга тўғри келарди. Поездда эса Хоразмнинг шарқ томонидаги Хазорасп кўпригидан ўтиб келинарди”, –дейилади хабарда.
Қайд этилишича, янги кўприк туфайли бу қийинчиликлар барҳам топади, халқнинг узоғи яқин бўлади. У орқали Қорақалпоғистон билан Хоразмни боғлайдиган энг яқин автомобиль ва темир йўл қатнови йўлга қўйилади.
Кўприкнинг узунлиги 423 метр. У билан бирга Шовот-Қораўзак бекатларини боғлайдиган 85 километрлик темир йўл ҳамда 3 та вокзал ҳам барпо этилди.
Бу иншоот самарасида йўлнинг ўтказиш қобилияти 4 баробарга ошиб, бир кеча-кундузда 12 минг автомобиль ҳаракатланади. Натижада 48 минг йўловчининг 2 соат вақти тежалади ва дарёдан хавфсиз ўтиши таъминланади.
Кўприк икки тарафга қараб 24 жуфт поездни ўтказиш имкониятига эга бўлиб, бу орқали темир йўл масофаси 180 километрга, юк ташиш тезлиги эса 6 соатгача қисқаради. Бу эса маҳаллий юкларни ташиш ҳажмини йилига 2 баробарга ошириш, ташиш таннархини 2 баробарга камайтириш имконини беради.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял участие в церемонии открытия нового моста через Амударью.
Шавкат Мирзиёев принял участие в церемонии открытия нового моста через Амударью. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.02.2024
“Ушбу темир йўл орқали Қозоғистон ва Россияга ҳам янги йўналишлар очилади”, – дейилади хабарда.
Шунингдек, Қораўзак конларидан тош энди поездларда ташилиши ҳисобига Оробўйи минтақасидаги 4 миллион аҳоли ва туристларга хизмат кўрсатувчи автомобиль йўллари сифатли сақланади. Бундан ҳам аҳоли, ҳам тадбиркор ва туристлар катта манфаат топади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял участие в церемонии открытия нового моста через Амударью.
Шавкат Мирзиёев принял участие в церемонии открытия нового моста через Амударью. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.02.2024
“Бу кўприк аввало ўзбек ва қорақалпоқ халқлари ўртасидаги мустаҳкам ишонч ва дўстлик, оғзибирлик ва ҳамкорлик кўпригидир. Бу йўл жаҳонга очилаётган Янги Ўзбекистон, Янги Қорақалпоғистоннинг тараққиёт ва фаровонлик йўлларидир. Мана шу азим дарёнинг икки соҳилида, шундай ёруғ кунларни орзу қилиб яшаб келаётган минг-минглаб юртдошларимизнинг умидлари рўёбга чиққан тарихий кун барчамизга муборак бўлсин, – деди президент.
Қайд этилишича, бу йил Бухоро – Урганч – Хива, келгуси йилдан Мискин – Нукус темир йўли электрлаштирилади. Натижада Хива ҳамда Нукус шаҳарларига тезюрар поездлар қатнови йўлга қўйилади.
Бу лойиҳалар ҳисобидан транспорт харажатлари 2 баробар қисқариб, йўловчи ташиш 30 фоизга ошади.
Янгиликлар лентаси
0