https://sputniknews.uz/20240229/bayden-tashxis-42702435.html
Шифокор Байденга қандай ташхислар қўйилганини маълум қилди
Шифокор Байденга қандай ташхислар қўйилганини маълум қилди
Sputnik Ўзбекистон
Терапевт: Байден АҚШ президенти сифатида хизмат қилишда давом этиши мумкин.
2024-02-29T13:23+0500
2024-02-29T13:23+0500
2024-02-29T13:23+0500
ақш
ақш президенти
жо байден
касаллик
дунё янгиликлари
дунёда
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/14/41140242_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_fd489daff47289fef7409895095f9957.jpg
ТОШКЕНТ, 29 фев — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден уйқу апноэси, гиперлипидемия, гастроэзофагеал рефлюкс ва артрит каби қатор касалликлардан азият чекади. Бу ҳақда терапевтнинг нашр этилган ҳисоботида маълум қилинди, дея хабар берди РИА Новости.Тиббий ҳужжатга кўра, Америка президентига "обструктив уйқу апноэси" ташхиси қўйилган. У ўпка вентиляциясининг тўхташи шаклида намоён бўлади ва хотира бузилишига, жисмоний қувватнинг пасайишига ва интеллектнинг ёмонлашишига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, Байденда умуртқа артрити, гиперлипидемия ва ошқозон-ичак тракти касалликларидан бири бўлган гастроэзофагеал рефлюкс борлиги аниқланди, бу Америка президентида "томоқни тез-тез тозалаши" кўринишида намоён бўлади.Шунингдек, бош мия асаблари ва вестибуляр функция нормал эканлиги, тремор, кўкаришлар, цианоз ва шишлар йўқлиги қайд этилди.Тиббий кўрик натижаларига кўра, АҚШ президенти Жо Байден ўз вазифаларини бажаришга қодир.“Президент ўзини яхши ҳис қилмоқда, бу йилги тиббий кўрикдан сўнг янги ташвишлар аниқланмади. У ўз вазифаларини тўлиқ ва истисносиз бажаришда давом этмоқда”, дейилади АҚШ президенти шифокори Кевин О'Коннорнинг хулосасида.
https://sputniknews.uz/20240227/aqsh-kongres-bayden-hokimiyat-chetlatish-rezolyutsiya-42672168.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/14/41140242_341:0:3072:2048_1920x0_80_0_0_c01d452bbe4693e807ca765484090dd6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
терапевт жо байден ақш президенти
терапевт жо байден ақш президенти
Шифокор Байденга қандай ташхислар қўйилганини маълум қилди
Терапевт: Байден АҚШ президенти сифатида хизмат қилишда давом этиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 29 фев — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден уйқу апноэси, гиперлипидемия, гастроэзофагеал рефлюкс ва артрит каби қатор касалликлардан азият чекади. Бу ҳақда терапевтнинг нашр этилган ҳисоботида маълум қилинди, дея хабар берди
РИА Новости. Тиббий ҳужжатга кўра, Америка президентига "обструктив уйқу апноэси" ташхиси қўйилган. У ўпка вентиляциясининг тўхташи шаклида намоён бўлади ва хотира бузилишига, жисмоний қувватнинг пасайишига ва интеллектнинг ёмонлашишига олиб келиши мумкин.
Бундан ташқари, Байденда умуртқа артрити, гиперлипидемия ва ошқозон-ичак тракти касалликларидан бири бўлган гастроэзофагеал рефлюкс борлиги аниқланди, бу Америка президентида "томоқни тез-тез тозалаши" кўринишида намоён бўлади.
"Беморда бир нечта лентиго ва актиник ўзгаришлар (терида доғлар кўринишида намоён бўлади - таҳр.) мавжуд", – дейилади хулосада.
Шунингдек, бош мия асаблари ва вестибуляр функция нормал эканлиги, тремор, кўкаришлар, цианоз ва шишлар йўқлиги қайд этилди.
Тиббий кўрик натижаларига кўра, АҚШ президенти Жо Байден ўз вазифаларини бажаришга қодир.
“Президент ўзини яхши ҳис қилмоқда, бу йилги тиббий кўрикдан сўнг янги ташвишлар аниқланмади. У ўз вазифаларини тўлиқ ва истисносиз бажаришда давом этмоқда”, дейилади АҚШ президенти шифокори Кевин О'Коннорнинг хулосасида.