https://sputniknews.uz/20240228/toshkent-qurilish-korgazma-rossiya-kompaniya-42684968.html
Тошкентдаги қурилиш кўргазмасида Россиянинг 100 тадан ортиқ компанияси иштирок этмоқда
Тошкентдаги қурилиш кўргазмасида Россиянинг 100 тадан ортиқ компанияси иштирок этмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Пойтахтда “Қурилиш – UzBuild 2024” халқаро кўргазмаси бошланди. 28.02.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-02-28T09:23+0500
2024-02-28T09:23+0500
2024-02-28T10:44+0500
иқтисод
ўзбекистон
тошкент
кўргазма
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/02/1b/42682876_0:256:2730:1792_1920x0_80_0_0_32c64752f5c4af595af602df1c80c849.jpg
ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Тошкентда йиллик “Қурилиш – UzBuild 2024” кўргазмаси бўлиб ўтмоқда, бу йил унда Россиянинг 16 та ҳудудидан 110 та компания иштирок этмоқда, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.Асосий иштирокчилар орасида Россиядан ташқари Хитой, Туркия ва Қозоғистон ҳам бор. Умуман олганда, кўргазмада 19 та мамлакатдан 450 та компания ва брендлар қурилиш саноатини намойиш этмоқда. Кўргазма қурилишдаги технологик жараённинг тўлиқ циклини - лойиҳалашдан то якуний пардозлашгача бўлган даврни бирлаштиради.Ташкилотчиларнинг фикрича, бу ишлаб чиқарувчиларга соҳадаги сўнгги ютуқлар ва тенденцияларни аниқ намойиш этиш имконини беради. Асосий эътибор қурилишдаги инновациялар ва "ақлли уй" учун қурилиш материаллари, "яшил технологиялар", шунингдек, янги авлоднинг энергия тежамкор материалларини ишлаб чиқаришга қаратилган.Қурилиш соҳасидаги сўнгги ишланмалар Россия минтақаларининг жамоавий стендларида ва Беларусь, Германия, Хитой, БАА ва Туркия миллий павильонларида намойиш этилмоқда.Иштирокчи мамлакатларнинг етакчи компаниялари янги авлод қурилиш техникаси, йиғма бинолар учун металл тизимлар, композит панеллар, ёритиш тизимлари, лифтлар, панел материаллари ва ёғоч, пол қопламалари, кабел ва симли маҳсулотларни намойиш этмоқда. Россия компаниялари қурилиш техникаси ва қурилиш саноати технологияларининг барча турларини намойиш этади.Ўзбекистондан иштирокчилар – қурилиш ва пардозлаш материаллари, дераза, эшик, фасад, цемент, бетон ва тош буюмлар, қурилиш аралашмалари, металлургия маҳсулотлари, изоляцион материаллар, кабел ва сим маҳсулотлари. Деярли ҳар бир стендда янги маҳсулотлар тақдимоти, маҳорат дарслари ташкил этилмоқда.Очиқ майдондаги “Қурилиш техникаси ва технологиялари” махсус бўлимида Жанубий Корея ва Хитой компаниялари қурилиш техникаси, эҳтиёт қисмлар, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ускуналари, йўл қурилиши технологиялари, бетон аралаштириш ускуналари ва бошқа кўплаб маҳсулотларни намойиш этмоқда.Кўргазманинг бизнес дастури доирасида Қурилиш саноати халқаро конференцияси – ICCI 2024 бўлиб ўтади. Унда етакчи қурилиш компаниялари вакиллари, мутахассислар, халқаро экспертлар битта бизнес майдончада тўпланади. Ялпи ва панел мажлисларида “Янги Тошкент” қурилиши, кўчмас мулк бозорининг ривожланиши ва тенденциялари, қурилишни рақамлаштириш ва трансформация қилиш, қурилиш материаллари саноати масалалари муҳокама қилинади.Кўргазма 1 мартгача давом этади. Унга Марказий Осиё давлатлари ва ундан ташқарида 15 мингдан ортиқ соҳа вакиллари ташриф буюриши кутилмоқда.Эслатиб ўтамиз, ўтган йили “UzBuild-2023” кўргазмасида 22 давлатдан 350 та компания иштирок этган этган. Улардан 70 нафари Россия вакили эди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/02/1b/42682876_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_d230175519b0af949c266ce561740119.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, тошкент, кўргазма
иқтисод, ўзбекистон, тошкент, кўргазма
Тошкентдаги қурилиш кўргазмасида Россиянинг 100 тадан ортиқ компанияси иштирок этмоқда
09:23 28.02.2024 (янгиланди: 10:44 28.02.2024) Пойтахтда “Қурилиш – UzBuild 2024” халқаро кўргазмаси бошланди.
ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Тошкентда йиллик “Қурилиш – UzBuild 2024” кўргазмаси бўлиб ўтмоқда, бу йил унда Россиянинг 16 та ҳудудидан 110 та компания иштирок этмоқда, дея хабар берди
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Асосий иштирокчилар орасида Россиядан ташқари Хитой, Туркия ва Қозоғистон ҳам бор. Умуман олганда, кўргазмада 19 та мамлакатдан 450 та компания ва брендлар қурилиш саноатини намойиш этмоқда. Кўргазма қурилишдаги технологик жараённинг тўлиқ циклини - лойиҳалашдан то якуний пардозлашгача бўлган даврни бирлаштиради.
Ташкилотчиларнинг фикрича, бу ишлаб чиқарувчиларга соҳадаги сўнгги ютуқлар ва тенденцияларни аниқ намойиш этиш имконини беради. Асосий эътибор қурилишдаги инновациялар ва "ақлли уй" учун қурилиш материаллари, "яшил технологиялар", шунингдек, янги авлоднинг энергия тежамкор материалларини ишлаб чиқаришга қаратилган.
Қурилиш соҳасидаги сўнгги ишланмалар Россия минтақаларининг жамоавий стендларида ва Беларусь, Германия, Хитой, БАА ва Туркия миллий павильонларида намойиш этилмоқда.
Иштирокчи мамлакатларнинг етакчи компаниялари янги авлод қурилиш техникаси, йиғма бинолар учун металл тизимлар, композит панеллар, ёритиш тизимлари, лифтлар, панел материаллари ва ёғоч, пол қопламалари, кабел ва симли маҳсулотларни намойиш этмоқда. Россия компаниялари қурилиш техникаси ва қурилиш саноати технологияларининг барча турларини намойиш этади.
Ўзбекистондан иштирокчилар – қурилиш ва пардозлаш материаллари, дераза, эшик, фасад, цемент, бетон ва тош буюмлар, қурилиш аралашмалари, металлургия маҳсулотлари, изоляцион материаллар, кабел ва сим маҳсулотлари. Деярли ҳар бир стендда янги маҳсулотлар тақдимоти, маҳорат дарслари ташкил этилмоқда.
Очиқ майдондаги “Қурилиш техникаси ва технологиялари” махсус бўлимида Жанубий Корея ва Хитой компаниялари қурилиш техникаси, эҳтиёт қисмлар, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ускуналари, йўл қурилиши технологиялари, бетон аралаштириш ускуналари ва бошқа кўплаб маҳсулотларни намойиш этмоқда.
Кўргазманинг бизнес дастури доирасида Қурилиш саноати халқаро конференцияси – ICCI 2024 бўлиб ўтади. Унда етакчи қурилиш компаниялари вакиллари, мутахассислар, халқаро экспертлар битта бизнес майдончада тўпланади. Ялпи ва панел мажлисларида “Янги Тошкент” қурилиши, кўчмас мулк бозорининг ривожланиши ва тенденциялари, қурилишни рақамлаштириш ва трансформация қилиш, қурилиш материаллари саноати масалалари муҳокама қилинади.
Кўргазма 1 мартгача давом этади. Унга Марказий Осиё давлатлари ва ундан ташқарида 15 мингдан ортиқ соҳа вакиллари ташриф буюриши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили “UzBuild-2023” кўргазмасида 22 давлатдан 350 та компания иштирок этган этган. Улардан 70 нафари Россия вакили эди.