https://sputniknews.uz/20240227/rossiya-benzin-eksport-taqiqlash-ozbekiston-42678228.html
Россия бензин экспортини вақтинча тақиқламоқчи — бу Ўзбекистонга қандай таъсир қилади?
Россия бензин экспортини вақтинча тақиқламоқчи — бу Ўзбекистонга қандай таъсир қилади?
Sputnik Ўзбекистон
Россия ҳукумати баҳор ва ёзда нефть маҳсулотларига бўлган талаб ўсишини қоплаш мақсадида 2024 йил 1 мартдан бошлаб олти ойга бензин экспортига вақтинчалик тақиқ жорий қилмоқчи.
2024-02-27T14:16+0500
2024-02-27T14:16+0500
2024-02-27T15:34+0500
иқтисод
ўзбекистон
россия
нефть
бензин
бензин нархи
экспорт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/02/1b/42677595_0:157:3087:1893_1920x0_80_0_0_b95ac60d918df2a2691b3c1aeead4dfb.jpg
ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Россия бош вазири Михаил Мишустин томонидан тасдиқланган бензин экспортини олти ойга вақтинчалик тақиқлаш Ўзбекистонга етказиб беришнинг келишилган ҳажмларига таъсир қилмайди. Бу ҳақда РБК газетаси Россия ҳукуматига яқин манбага таяниб хабар берди.Талабнинг мавсумий ўсиши фонида бензин экспортини вақтинчалик тақиқлаш 2024 йил 1 мартдан бошлаб амал қилади. Бундан ташқари, биржада дизель ёқилғисини сотишнинг оширилган стандарти жорий этилмоқда - 16% гача.Нашр таъкидлаганидек, Россия бош вазири ўринбосари Александр Новак баҳорги дала ишлари, нефтни қайта ишлаш заводларида режалаштирилган таъмирлаш ишлари ва ёзги таътиллар билан боғлиқ ёқилғига талаб ортиб бораётган мавсум бошланганини эслатиб, бензин экспортига вақтинчалик тақиқ жорий этишни таклиф қилди.Йил бошидан буён АИ-92 ва АИ-95 русумли бензин, шунингдек, ёзги дизель ёқилғиси биржа нархлари 8–23 фоизга ошди, улгуржи сегментда эса бензин нархининг ўсиш суръати пастроқ 1,6 фоизни ташкил этди, дизел эса 6%, арзонлашди.Эслатиб ўтамиз, Россия бензинининг экспортига тақиқ 2023 йил 21 сентябрдан 17 ноябргача ички мотор ёқилғиси бозоридаги нарх конюнктурасини барқарорлаштириш учун амал қилган эди. Ҳукуматлараро битим имзолангандан сўнг Ўзбекистон ўтган йилнинг ноябрь ойида Россия бензинининг илк жўнатмаларини олган эди. Жами 370 минг тоннадан ортиқ бензин импорт қилиниши режалаштирилган.
https://sputniknews.uz/20240111/ozbekiston-benzin-sifat-tekshirish-42005019.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/02/1b/42677595_179:0:2910:2048_1920x0_80_0_0_d043fbfd07e70e2027e0be1a1f887b76.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия ҳукумати нефть маҳсулотлари талаб экспорти вақтинчалик тақиқ
россия ҳукумати нефть маҳсулотлари талаб экспорти вақтинчалик тақиқ
Россия бензин экспортини вақтинча тақиқламоқчи — бу Ўзбекистонга қандай таъсир қилади?
14:16 27.02.2024 (янгиланди: 15:34 27.02.2024) Россия ҳукумати 1 мартдан бошлаб олти ойга бензин экспортига вақтинчалик тақиқ жорий қилмоқчи.
ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Россия бош вазири Михаил Мишустин томонидан тасдиқланган бензин экспортини олти ойга вақтинчалик тақиқлаш Ўзбекистонга етказиб беришнинг келишилган ҳажмларига таъсир қилмайди. Бу ҳақда РБК газетаси Россия ҳукуматига яқин манбага таяниб
хабар берди. Талабнинг мавсумий ўсиши фонида бензин экспортини вақтинчалик тақиқлаш 2024 йил 1 мартдан бошлаб амал қилади. Бундан ташқари, биржада дизель ёқилғисини сотишнинг оширилган стандарти жорий этилмоқда - 16% гача.
“Экспортни вақтинчалик тақиқлаш ЕОИИ мамлакатлари, Мўғулистон, Ўзбекистон, Абхазия ва Жанубий Осетияга келишилган етказиб бериш ҳажмларига тааллуқли эмас”, — дейилади мақолада.
Нашр таъкидлаганидек, Россия бош вазири ўринбосари Александр Новак баҳорги дала ишлари, нефтни қайта ишлаш заводларида режалаштирилган таъмирлаш ишлари ва ёзги таътиллар билан боғлиқ ёқилғига талаб ортиб бораётган мавсум бошланганини эслатиб, бензин экспортига вақтинчалик тақиқ жорий этишни таклиф қилди.
"Нефть маҳсулотларига бўлган шошилинч талабни тенглаштириш учун ички нефть маҳсулотлари бозорида нархларни барқарорлаштиришга ёрдам берадиган чоралар кўриш керак", —деди Новак.
Йил бошидан буён АИ-92 ва АИ-95 русумли бензин, шунингдек, ёзги дизель ёқилғиси биржа нархлари 8–23 фоизга ошди, улгуржи сегментда эса бензин нархининг ўсиш суръати пастроқ 1,6 фоизни ташкил этди, дизел эса 6%, арзонлашди.
Эслатиб ўтамиз, Россия бензинининг экспортига тақиқ 2023 йил 21 сентябрдан 17 ноябргача ички мотор ёқилғиси бозоридаги нарх конюнктурасини барқарорлаштириш учун амал қилган эди. Ҳукуматлараро битим имзолангандан сўнг Ўзбекистон ўтган йилнинг ноябрь ойида Россия бензинининг илк жўнатмаларини олган эди. Жами 370 минг тоннадан ортиқ бензин импорт қилиниши режалаштирилган.