Бу йил Ўзбекистон 1,2 мингта корхонада халқаро сифат тизимларини жорий этмоқчи

© Sputnik / Sputnik/Abdubakir YunusovВид на небоскреб NEST ONE в Tashkent city
Вид на небоскреб NEST ONE в Tashkent city - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.02.2024
Oбуна бўлиш
Сўнгги йилларда республикада 400 турдаги маҳсулотларни синовдан ўтказиш йўлга қўйилди.
ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Шу йилда 1,2 мингта корхоналарда халқаро сифат тизимлари жорий этилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган техник жиҳатдан тартибга солиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича таклифлар тақдимотида маълум қилинди.
Қайд этилишича, сўнгги йилларда 12 мингта стандарт қабул қилинди, 400 турдаги маҳсулотларни синовдан ўтказиш йўлга қўйилди. Натижада 40 та янги экспорт бозорига чиқилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаОпределены задачи по совершенствованию системы технического регулирования
Определены задачи по совершенствованию системы технического регулирования - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.02.2024
Охирги етти йилда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 2,5 баробарга ошиб, 63 миллиард долларга етди. Бу йил ҳам экспортни 1,5 баробарга кўпайтириб, 25 миллиард долларга етказиш режалаштирилган. Шунингдек, истиқболда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш мақсад қилинган.
“Миллий сертификатлар чет элда тан олиниши учун тизимли ишлаш, Миллий эталонлар базасини тўлдириш орқали хорижда мамлакатимиз лабораторияларининг синов натижаларига ишончни ошириш, ҳозирги кунда энг зарур бўлган техник регламентларнинг мавжудларини халқаро талабларга мослаштириш ва янгиларини ишлаб чиқиш зарур”, — дейилади хабарда.
Стандартлаштириш соҳасидаги 6 та ахборот тизими ва 2 та портални ўзаро интеграция қилиш, вазирлик ва идораларнинг стандарт соҳасидаги кадрлар салоҳиятини ошириш, соҳавий техник қўмиталар фаолиятини жонлантириш айтилди.
Таъкидланишича, техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тўғридан-тўғри Ҳукумат бўйсунувига ўтказилади.
“Жорий йилда ривожланган давлатлар билан синов натижаларини икки томонлама тан олиш бўйича келишувларга эришиш ишларини давом эттириб, 1,2 мингта корхоналарда халқаро сифат тизимларини жорий этиш муҳимлиги таъкидланди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, техник регламентлар билан қамраб олинган маҳсулотлар турини кўпайтириш, амалдаги 19 та техник регламентни қайта кўриб чиқиш ва янгилаш, эталонлар ва юқори аниқликдаги ўлчаш воситаларини жорий қилиш ишларини кенгайтириш зарурлиги қайд этилди.
Жаҳон савдо ташкилоти билан самарали ҳамкорлик қилиш мақсадида агентлик тузилмасида Савдодаги техник тўсиқлар бўйича ахборот марказини ишга тушириш таклиф қилинди. Шунингдек, хорижий консультантларни жалб қилиш ва тармоқларда стандартга масъул кадрларни ўқитиш кераклиги айтилди.
Соҳани рақамлаштириш мақсадида “Техник тартибга солиш” ягона электрон ахборот тизими ишга туширилади. Жойларда корхона вакиллари ва тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг стандарт соҳасидаги муаммо ва таклифлари ўрганилади.
Янгиликлар лентаси
0