Мирзиёев ва Путин Эрдоғанни туғилган куни билан табриклашди

© AP Photo / Ali UnalПрезидент Турции Реджеп Тайип Эрдоган. Архивное фото
Президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.02.2024
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқот қилиб, уни туғилган куни билан табриклашди.
ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Бугун Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған 70 ёшни қарши олди. Шу муносабат билан Ўзбекисон ва Россия етакчилари туркиялик ҳамкасбини туғилган куни билан табриклашди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғанни қутлуғ 70 ёшга тўлгани билан дилдан қутлади. Давлат раҳбари Туркия етакчисига мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, биродар турк халқи ва давлатининг равнақи йўлидаги масъулиятли фаолиятида катта муваффақиятлар тилади.

“Замонавий Туркиянинг барпо этилишида, глобал майдондаги нуфузи юксалишида, Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларидаги бугунги юқори даражага эришилишида Президент Режеп Эрдоғаннинг ўрни ва ҳиссаси алоҳида қайд этилди. Барча даражаларда фаол мулоқот ва алмашинувлар давом этаётгани, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик суръати ошиб бораётгани катта мамнуният билан таъкидланди”, — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ўтган йил якунида қўшма корхона ва лойиҳалар сони сезиларли даражада – 365 тага ортди, Туркиянинг етакчи компания ва ташкилотлари билан инвестициялар портфели кенгайди. Икки мамлакат ўртасидаги тўғридан-тўғри авиақатновлар ҳам, тегишли равишда ўзаро сайёҳлар оқими ҳам кўпайди.
Телефон орқали мулоқотда Ўзбекистон-Туркия Ҳукуматлараро комиссияси доирасида олиб борилаётган ишларни кучайтириш муҳимлиги қайд этилди. Минтақавий, шу жумладан Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Россия президенти Владимир Путин туркиялик ҳамкасби Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқотда уни 70 ёшга тўлиши билан табриклади.

“Президент Режеп Таййип Эрдоған Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат чоғида Путин Эрдоғанни туғилган куни билан табриклади. Путин Туркия ва Россия ўртасидаги дўстона асосда муносабатларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун президентгаа миннатдорчилик билдирди”, — дейилади хабарда.

Владимир Путин, шунингдек, Ражаб Тоййиб Режеп Таййип Эрдоғанга табрик телеграммаси ҳам йўллади.
Янгиликлар лентаси
0