Конкур бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси БААдаги турнирда иккита медалга эга чиқди

© НОККонкур бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Бекзод Қурбонов.
Конкур бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Бекзод Қурбонов. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.02.2024
Oбуна бўлиш
Бекзод Қурбонов кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Конкур бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Бекзод Қурбонов БААдаги турнирда икки бор шоҳсупага кўтарилди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Бекзод Қурбонов CS13* таснифидаги турнирнинг 135 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида “Santos Hippica” лақабли тулпорда кумуш медалини қўлга киритди.
Шунингдек, Гран-при даражасида эътироф этиладиган 145 смли йўналишда “Matts VG” тулпори билан бронза медалига эга чиқди.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойи бошида Бекзод Қурбонов БААнинг Шаржа шаҳрида ўтган CSI2* таснифидаги турнирда олтин медални қўлга киритган эди. У турнирда “Santos Hippica” лақабли тулпори билан 135 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида энг яхши натижани қайд этган.
Конкур от спортининг бир тури бўлиб, иштирокчилар олдиндан белгиланган маршрут бўйлаб жиддий тўсиқларни енгиб ўтиб, ўзларининг чаққонлик ва тезлигини намойиш этишади. Агар иштирокчи маршрутда кўрсатилган кетма-кетликка риоя қилмасдан тўсиқлардан ўтиб кетса, у "маршрут схемасини бузган” ҳисобланади. Хатоларни тузатиш учун у бузилиш содир бўлган жойдан яна тўсиқлардан ўтиши керак. Ушбу талабни бажармаслик спортчининг дисквалификациясига олиб келади.
Янгиликлар лентаси
0