Январда Ўзбекистон энг кўп қайси давлатга ёнғоқ экспорт қилган?

Oбуна бўлиш
Январда хорижга 1,2 млн долларлик ёнғоқ экспорт қилган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январь ойида хорижга қиймати 1,2 млн долларга тенг бўлган 439 тонна ёнғоқ экспорт қилган.
Ўзбекистон энг кўп ёнғоқ маҳсулотини экспорт қилган давлатлар:
Туркия – 128 тонна;
Россия – 86 тонна;
Грузия – 77 тонна;
Ироқ – 68 тонна;
БАА – 29 тонна;
Озарбайжон – 21 тонна;
Туркманистон – 14 тонна;
Бошқа давлатлар – 16 тонна.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2022 йилда хорижга қиймати 11,4 млн долларга тенг бўлган қарийб 3 минг тонна ёнғоқ экспорт қилган. Энг кўп ёнғоқ маҳсулоти Россияга (509 тонна) экспорт қилинган.
Янгиликлар лентаси
0