Ўзбекистон ва Беларусь Марказий сайлов комиссиялар ҳамкорлик қилишга келишиб олди

© ЦИК УзбекистанаПодписан протокол о сотрудничестве между избирательными органами
Подписан протокол о сотрудничестве между избирательными органами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.02.2024
Oбуна бўлиш
Марказий сайлов комиссиялари ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб олди.
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ўзбекистон ва Беларусь Марказий сайлов комиссиялари ўртасида Ҳамкорлик протоколи имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон МСК хабар берди.
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси (МСК) ва Беларусь Марказий сайлов комиссияси (МСК) ўртасида Ҳамкорлик протоколи имзоланди. Қайд этилишича, ҳужжат комиссиялар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб беради.
Ҳамкорлик доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилади:
сайлов ва референдум ташкилотчиларининг профессионал даражаси, сайловчилар ва референдум иштирокчиларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш;
сайлов ва референдум субъектларининг ташвиқот олиб бориш бўйича ҳуқуқларини таъминлаш;
сайлов ва референдумни молиялаштириш ишларини ташкил этиш;
замонавий сайлов ҳамда бошқа ахборот технологиялари ва ускуналарини яратиш ва фойдаланиш;
илмий ва амалий тадқиқотлар натижалари билан ўртоқлашиш;
сайлов ва референдумлар бўйича мутахассислар алмашиш;
сайлов ва референдумларни кузатиш ҳамда семинарлар, илмий-амалий конференциялар, йиғилишлар, давра суҳбатлари ва икки томонлама манфаатли бўлган масалаларда бошқа тадбирларни ташкил этиш.
“Ҳамкорлик протоколининг имзоланиши Ўзбекистон ва Беларусь сайлов органларининг келгусида янада мустаҳкам алоқаларни қуришга имкон беради. Бир-биримизга зарур ташкилий, технологик, услубий ва бошқа кўмак кўрсатиш орқали яқиндан ҳамкорлик қилишга умид қиламан” – деди Низамходжаев.
Маълумот учун, Марказий сайлов комиссияси Корея, Латвия, Литва, Қозоғистон, Россия, Туркия, Малайзия ва таркибида 110 та давлатларнинг 119 та сайлов органларини бирлаштирган Бутунжаҳон Сайлов Органлари Ассоциацияси ва Осиёнинг 20 та давлатларини ўз ичига олган Осиё Сайлов Органлари Ассоциацияси билан биргаликда ҳамкорлик меморандумлари ва келишувлар имзолаган. Шунингдек, МСК Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари сайлов органлари раҳбарларининг Маслаҳатлашув кенгашининг ташкил этилишининг ташаббускори бўлган.
Эслатиб ўтамиз, бугун Беларусда парламент сайловларида овоз бериш бошланди. Беларусь МСК маълумотларига кўра, овоз бериш жараёнини 300га яқин халқаро кузатувчилар кузатиб бормоқда. Улардан 238 нафари МДҲ кузатувчилар миссияси, шу жумладан 44 нафари МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси, 12 нафари КХШТ ПА, 25 нафари Белорусь ва Россия Иттифоқининг Парламент Ассамблеяси, 4 нафари эса Иттифоқ давлатининг доимий қўмитаси вакилларидир.
Бундан ташқари, Озарбайжон, Арманистон, Россия, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон марказий сайлов органларидан 11 нафар, ШҲТдан 22 нафар кузатувчи аккредитациядан ўтган.
Янгиликлар лентаси
0