Лукашенко 2025 йилги сайловларда қатнашиш нияти борлигини маълум қилди

© Sputnik / Павел Бедняков / Медиабанкка ўтишЗаседание Высшего государственного совета Союзного государства.
Заседание Высшего государственного совета Союзного государства. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.02.2024
Oбуна бўлиш
Лукашенкога кўра, ҳозир шундай бир лаҳзаки, унинг лавозимидан кетиши хиёнат билан баробар бўлади.
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко 2025 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида иштирок этиш нияти борлигини маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.

“Уларга (мухолифат - таҳр.) айтинг, мен қатнашаман. Вазият қанчалик оғир бўлса, улар жамиятимизни қанчалик фаол қўзғатишса, сизни, мени ва жамиятни қанчалик зўрлаштирса, мен бу сайловларга шунчалик тез қатнашаман", — деди у журналистлар билан суҳбатда.

Лукашенкога кўра, ҳозир шундай бир лаҳзаки, унинг лавозимидан кетиши хиёнат билан баробар бўлади. Бу кўпчиликка ёқмаслигини тан олди, чунки у ўзи қабул қилган келишув ва қарорларнинг бажарилишини қатъий талаб қилади.
"Агар улар амалга оширилмаса, ҳокимиятнинг бутун тузилмаси бузилади ва жамият ғарқ бўлади. Ҳа, мен буни тушунаман", — дея таъкидлади Беларусь раҳбари.
Янгиликлар лентаси
0