Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Салқин кунларда қандай мева-сабзавотлар истеъмол қилиш керак?

© Unsplash/engin akyurtОвощи и фрукты на деревянном столе.
Овощи и фрукты на деревянном столе. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2024
Oбуна бўлиш
Совуқда қон томирларида кескин торайиш кузатилади. Иссиқ хонага кирганда эса улар кенгаяди.
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Ҳаво ҳароратининг пасайиши тана ҳароратига ҳам таъсир қилмай қолмайди. Бундай шароитда калорияга бой, фойдали маҳсулотлар истеъмолига эътибор бериш зарур, деб ёзади Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
“Совуқда қон томирларимизда кескин торайиш кузатилади. Иссиқ хонага кирганда эса улар кенгаяди. Бу инсонларда қон босими ошишига сабаб бўлиши мумкин”, - дейди тиббиёт фанлари доктори, профессор Низом Эрматов.
Таъкидланишича, картошка қон томирларининг ҳолатини яхшилашга ёрдам бера олади. Унинг таркибидаги калий қон томирларининг деворларини эластик қилади, қон айланишини яхшилаб, босимни барқарорлаштиради.
Илдизмевали сабзавотлар ва ёғли гўшт солинган қайнатилган шўрва қишда, айниқса, фойдали. Бундай сабзавотларда углеводлар кўп бўлиб, қишнинг совуқ кунларида бошқа сабзавотларга қараганда организмга кўпроқ энергия беради.
Сабзавотлардан пиёз антиоксидант сифатида ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Лавлаги ва унинг шарбати ҳам фойдали витаминлар ва минералларга бой бўлган маҳсулот ҳисобланади.
Нонда жуда кўп Б витаминлари мавжуд, яъни улар асаб тизимининг силлиқ ишлаши ва соғлом уйқу учун жавобгар.
С витамини организмда оқсиллар ва серотонин моддаларини ўзлаштиришда катта аҳамиятга эга. Цитрус мевалар ва уларнинг шарбатлари салқин маҳсулот бўлса-да, улардан тайёрланган мураббо, қиём ва мармеладлар С витаминига бой иссиқ маҳсулот ҳисобланади.
Лимоннинг меъёрдаги истеъмоли касалликни ҳайдашда муҳим ўрин тутади.
Ёғ кислоталари юрак-қон томир ва асаб тизимини мустаҳкамлайди ва кайфиятга таъсир қилади. Ушбу моддалар ёнғоқ, зиғир ва бир қатор дуккакли экинларда кўп миқдорда мавжуд.
Янгиликлар лентаси
0