“Ўзбекистон–2030” стратегиясини 2024 йилда амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди

© Sputnik / Михаил ПалинчакПодпись документов
Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.02.2024
Oбуна бўлиш
Амалий тадбирлар режаси 5 та йўналиш ва жами 100 та мақсаддан иборат.
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги президент фармони (ПФ-37-сон, 21.02.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.
Фармон билан, кенг жамоатчилик билан муҳокамаларда билдирилган таклифлар асосида ишлаб чиқилган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури доирасида қуйидагилар тасдиқланди:
2024 йилга мўлжалланган йўналишлар кесимидаги амалий тадбирлар режаси;
2024 йилда йўналишлар кесимида ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари рўйхати.
Амалий тадбирлар режаси қуйидаги 5 та йўналиш ва жами 100 та мақсаддан иборат:
Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароитларни яратиш;
Барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш;
Сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
Қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш;
“Хавфсиз ва тинчликсевар давлат” тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттириш.
Флаг Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.09.2023
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси қабул қилинди — унда нималар назарда тутилган?
Янгиликлар лентаси
0