Ўзбекистон Халқаро фижитал спорт федерацияси билан меморандум имзолаган илк давлат бўлди
17:26 23.02.2024 (янгиланди: 11:39 26.02.2024)
© Пресс-служба НОК УзбекистанаУзбекистан стал первой страной, подписавшей меморандум с Международной федерацией фиджитал спорта
© Пресс-служба НОК Узбекистана
Oбуна бўлиш
Қозон шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси вакиллари хизмат сафари давомида қатор музокаралар олиб борди.
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Ўзбекистон Халқаро фижитал спорт федерацияси билан меморандум имзолаган биринчи давлат бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси маълум қилди.
© Пресс-служба НОК УзбекистанаУзбекистан стал первой страной, подписавшей меморандум с Международной федерацией фиджитал спорта
© Пресс-служба НОК Узбекистана
Қозон шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси вакиллари хизмат сафари давомида қатор музокаралар олиб бориб, ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш йўлида муҳим келишувларга эришишди. Жумладан, Ўзбекистон МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ва Ўзбекистон фижитал спорт федерацияси раиси Олег Пекось бошчилигидаги мутасаддилар Россия Федерацияси ҳукумат раҳбарининг ўринбосари Дмитрий Чернишенко ҳамда Халқаро фижитал спорт федерацияси президенти Рене Фазель билан учрашув ўтказишди.
Дмитрий Чернишенко Россиядан сўнг иккинчи бўлиб Ўзбекистонда миллий фижитал спорт федерациясининг ташкил этилганини алоҳида таъкидлади. Ўз навбатида, Рене Фазель Халқаро федерациянинг режалари ва янги лойиҳалари хусусида маълумот берди.
Шунингдек, Олег Пекось Ўзбекистон томони спорт оламидаги бундай янги ташаббусни қўллаб-қувватлашдан мамнун экани, бир ой ичида федерацияда аҳил жамоа тузилиб, ишлар жадал бошлаб юборилгани ҳақида гапирди.
© Пресс-служба НОК УзбекистанаУзбекистан стал первой страной, подписавшей меморандум с Международной федерацией фиджитал спорта
© Пресс-служба НОК Узбекистана
Шундан сўнг Халқаро ва Ўзбекистон фижитал спорт федерациялари ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Ўзбекистон Халқаро фижитал спорт федерацияси билан ҳамкорлик тўғрисида битим имзолаган биринчи давлат бўлди.