Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин ўртасидаги учрашув қандай ўтди?
09:00 22.02.2024 (янгиланди: 13:12 22.02.2024)
© Sputnik / POOL / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин встретился с президентом Узбекистана Шавкатом Мирзиеевым.
© Sputnik / POOL
/ Oбуна бўлиш
Икки мамлакат етакчилари бўлажак халқаро тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқишди.
ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Қозонга амалий ташриф доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Суҳбатда икки томонлама муносабатларнинг долзарб жиҳатлари, жумладан, ўтган йил 5-7 октябрь кунлари Москва шаҳрида олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаЛидеры Узбекистана и России обсудили вопросы практической реализации договоренностей на высшем уровне
© Пресс-служба президента Узбекистана
Шунингдек, давлат раҳбарлари транспорт йўлакларини биргаликда ривожлантириш, темир йўл транспорти соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишди. Минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди, бўлажак халқаро тадбирлар режаси кўриб чиқилди.
2023 йилда бўлиб ўтган Ҳукуматлараро комиссия йиғилишлари, ҳудудлар, таълим, тиббиёт форумлари, қатор бошқа ишбилармонлик ва маданият тадбирларининг самарали натижалари юксак баҳоланди.
"Товар айирбошлашнинг ижобий суръати сақланиб қолмоқда. Саноат, энергетика, транспорт, кимё, фармацевтика ва бошқа тармоқлардаги лойиҳалар фаол босқичга кирган. Ҳудудлар ўртасидаги кооперация алоқаларини рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилди", — дейилади хабарда.
Тошкент ва Жиззах вилоятларида "Химград" индустриал технопарклари муваффақиятли ишламоқда. Бухоро ва Навоий вилоятларида янги “Алабуга” ва “Мастер” инновация парклари барпо этилмоқда.