Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги йиллар давомидаги ҳамкорлик — инфографика

Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев 21 февраль куни амалий ташриф билан Россияга келди. Ташриф дастуридан Россия президенти билан музокаралар ҳамда “Келажак ўйинлари” халқаро турнирнинг очилиш маросимида иштирок этиш ўрин олган.
Sputnik Ўзбекистон икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик кўрсаткичларини таҳлил қилди.
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар ривожидаги ижобий динамикани сўнгги уч йилда товар айирбошлаш ҳажми ошганини ҳам кўрсатмоқда. Ўзбекистон Россиянинг МДҲдаги асосий савдо шерикларидан биридир.
Ўзбекистоннинг Россия Федерациясига экспорт қилинадиган асосий товарлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, тўқимачилик, пахта, саноат молларидир.
Ўз навбатида, Россия республикага металлар, транспорт воситалари ва жиҳозлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва қишлоқ хўжалиги хом ашёси, ёғоч ва целлюлоза-қоғоз маҳсулотлари, кимё саноати маҳсулотлари етказиб беради.
Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари ҳам ҳамкорликни кучайтирмоқда. Таълим соҳасидаги ҳамкорлик ҳам фаол ривожланмоқда. Россия олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талабалар сони бўйича Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида етакчи ўринни эгаллайди. Шу билан бирга, республика хорижда очилган Россия университетларининг филиаллари сони бўйича етакчи ҳисобланади – Ўзбекистонда уларнинг 14 таси бор. Хусусан, Миллий технологик тадқиқот университетининг “МИСиС” Олмалиқ шаҳридаги филиалида республикамиз мустақилликка эришгандан сўнг биринчи марта тоғ-кон муҳандисларини тайёрлаш йўлга қўйилди.
Тафсилотлар — Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0