НАТО Киевга қурол етказишда мувофиқлаштирувчи ролини ўз зиммасига олмоқчи — Захарова

© Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишБрифинг официального представителя МИД России М. Захаровой
Брифинг официального представителя МИД России М. Захаровой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.02.2024
Oбуна бўлиш
Россия ТИВ: НАТО Украинадаги можарога бевосита алоқадорлигини очиқ эълон қилади.
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Шимолий атлантика шартномаси ташкилоти (НАТО) Киев режимига қурол-яроғ етказиб бериш бўйича мувофиқлаштирувчи ролини ўз зиммасига олмоқчи бўлиб, шу билан Украинадаги можарода бевосита иштирок этишини очиқ эълон қилмоқда. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Захарова НАТО бош котиби Йенс Столтенберг "эътиборли баёнот билан чиққанини" таъкидлади. Столтенберг “энди Киевга ҳарбий ёрдам ажратиш масалалари нафақат “Рамштайн” форматида, балки Украина-НАТО кенгаши йиғилишларида ҳам муҳокама қилинишини аниқ айтди”.

“Бошқача айтганда, (Киевга ҳарбий ёрдам - таҳр.) АҚШ ва ЕИ томонидан ажратилиши билан боғлиқ қийинчиликларга қарамай, алянс, аслида, Зеленский режимига қурол етказиб бериш бўйича мувофиқлаштирувчи ролини ўз зиммасига олмоқчи. Маълум бўлишича, НАТО можарода ўзининг бевосита иштироки ҳақида очиқ гапирмоқда”, — дейилади Захарованинг баёнотида.

Аввалроқ Россия Украинага қурол етказиб бериш юзасидан НАТО давлатларига нота юборган эди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина учун қурол бўлган ҳар қандай юк Россия учун қонуний нишонга айланишини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0