Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ глобал Жанубнинг жадал ривожланаётган мамлакатлари билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда

© Sputnik / Медиабанкка ўтишФлаги стран ЕАЭС
Флаги стран ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.02.2024
Oбуна бўлиш
Андрей Слепнев: ЕОИИнинг бошқа давлатлар билан умумий эркин савдо зонаси 2 миллиарддан ортиқ истеъмолчини қамраб олади.
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Еврооисё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) глобал Жанубидаги жадал ривожланаётган мамлакатлар билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) савдо вазири Андрей Слепнёв “Янги замонлар учун кучли ғоялар” форумида маълум қилди, дея хабар берди ЕИК матбуот хизмати.
Унинг сўзларига кўра, глобал Жануб мамлакатлари билан ҳамкорлик воситалари савдо келишувлари, логистика, молия ва технология ҳисобланади. Слепнёвнинг таъкидлашича, ўтган йили савдо айланмаси деярли 10 фоизга ўсган, яна бир рекордга эришилган - буларнинг барчаси санкциялар ва чекловлар шароитида. Миллий валюталарда ўзаро ҳисоб-китоблар 90 фоиздан ошди.
© OTROSHKO SERGEY / ЕЭКЕвроосиё иқтисодий комиссияси савдо вазири Андрей Слепнев
Андрей Слепнев, министр по торговле Евразийской экономической комиссии. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.02.2024
Евроосиё иқтисодий комиссияси савдо вазири Андрей Слепнев
“Мавжуд барча муаммоларга қарамай, бизнинг умумий механизмларимиз яхши истиқболлар беради. Бу шартларда ким билан гаплашишимиз мумкин? Аввало, глобал Жанубининг жадал ривожланаётган мамлакатлари билан”, — деди ЕИК савдо вазири.
У, шунингдек, ўтган декабрь ойида Эрон билан имзоланган улкан эркин савдо шартномасини эслатди. Унинг шарофати билан бугунги кунда эркин савдо зоналаридаги ҳамкорлар билан биргаликда қарийб 300 миллион кишини ташкил этувчи бозор яна 90 миллионга ўсди. Ҳозирда Миср, БАА, Индонезия билан фаол музокаралар олиб борилмоқда, Мўғулистон билан музокаралар бошланмоқда, уфқда эса - Ҳиндистон йўналиши.

“Яъни жами биз ушбу дастурни тугатгандан сўнг 2 миллиарддан ортиқ истеъмолчи учун эркин савдо зонасига эга бўламиз. Бу ҳақиқатан ҳам ривожланиш учун жиддий замин”, – деди Слепнёв.

Шу билан бирга, ЕИК савдо вазири Евроосиё иқтисодий иттифоқида дунёда ҳамфикрлар кўплигини таъкидлади.
“Агар, масалан, “Шимол-Жануб” иқтисодий йўлагини оладиган бўлсак, ЕОИИ, Эрон ва Ҳиндистон импорт ўрнини босувчи дастурлар ва ўзларининг технологик платформаларини фаол ишлаб чиқмоқда. Хитой буни аллақачон кенг миқёсда амалга оширган ", — деди у.
Шундай қилиб, келажакдаги технологиялар учун табиий ҳамкорлик ҳақида гапириш мумкин, дея хулоса қилди ЕИК савдо вазири.
Янгиликлар лентаси
0