Украина хавфсизлик хизмати устидан МРБ назорати – 2014 йилги давлат тўнтаришининг асоси

© Sputnik / Андрей СтенинДым от пожаров и сторонники оппозиции на площади Независимости в Киеве.
Дым от пожаров и сторонники оппозиции на площади Независимости в Киеве.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2024
Oбуна бўлиш
2014 йилнинг қишида Киевдаги қуролли тўнтариш АҚШнинг Россияга қарши стратегиясининг элементи бўлиб, Марказий разведка бошқармасининг "кўп қиррали" ҳаракатларининг натижасидир.
"Майдан-2" Украина махсус хизматларини (давлат хавфсизлик агентликлари) америкалик кураторларга қайта мослаштирилиши ва тезкор равишда бўйсундирилиши натижасида содир бўлди. Россия билан прокси урушда "гегемон" учун юз минглаб украиналик аскар ва офицерлар сарф материаллари сифатида хизмат қилган биринчи "самовий юзлик" ҳикоянинг муқаддимаси бўлди. Шундай қилиб, Мазепанинг хиёнатидан 300 йил ўтгач, "мустақил" Украина ўзининг "қаҳрамони" нинг аянчли тақдирини такрорлади ва сохта давлатчиликнинг мантиқий якунига яқинлашди.
Россия президенти Владимир Путин 9 февраль куни Такер Карлсонга берган интервьюсида Украинадаги 2014 йилги давлат тўнтариши АҚШ Марказий разведка бошқармаси кўмагида амалга оширилганини эслатиб, шундай таъкидлади: “Техник жиҳатдан улар ҳамма нарсани тўғри қилдилар, хоҳлаган мақсадларига – ҳокимият ўзгаришига эришдилар. Аммо сиёсий нуқтаи назардан бу жуда катта хатодир".
Бу Майданлар тарихида Марказий разведка бошқармасининг етакчи ва йўналтирувчи роли биринчи марта пайдо бўлаётгани йўқ. Тирик гувоҳ, Украина президенти маъмуриятининг собиқ раҳбари Андрей Клюев аввалроқ шундай деган эди: “Украина иккита "рангли" инқилобни бошидан кечирди ва уларнинг ҳар иккаласи ҳам Ғарб разведка хизматлари, хусусан, АҚШ разведка хизматлари томонидан бир хил намуналар бўйича ишлаб чиқилган... Бу, барча белгиларга кўра, давлат тўнтариши, шунингдек, бир йилдан кўпроқ вақт давомида тайёрлаган ҳарбий операциядир”.
Клюев Украина хавфсизлик хизматини зарарсизлантиришнинг Америка усуллари ва Марказий разведка бошқармаси мутахассислари томонидан жангариларни тайёрлаш ҳақида кўп гапирди. Албатта, Америка пуллари ҳисобига. АҚШ давлат котибининг Европа ва Евроосиё масалалари бўйича ёрдамчиси Виктория Нуланд 2014 йил баҳорида CNN телеканалига берган интервьюсида Вашингтон “Украина халқининг кучлироқ, демократик ҳукуматга интилишларини қўллаб-қувватлаш учун” 5 миллиард доллар ажратганини тасдиқлаган. Махсус тайёргарликдан ўтган америкаликлар Майданни майда пуллар билан озиқлантириб турган.
2000 йилларнинг бошидан бери Америка разведка хизмати мутахассислари Киевда очиқ иш юритган – Украина хавфсизлик кучларини Вашингтон манфаатлари йўлида ўзгартирган. Марказий разведка бошқармаси ва Украина хавфсизлик хизмати раҳбарлари АҚШ разведка хизматларининг стратегик режаларига "ўрнатилган" оператив вазифаларни муҳокама қилиш учун мунтазам учрашиб туришарди. Украина махсус хизматлари раҳбарлари 2004 йилда америкаликлар томонидан уюштирилган "Майдан" ни қўллаб-қувватлагани бежиз эмас. Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси бошлиғи Александр Галака ва Украина хавфсизлик хизмати бошлиғи Игорь Смешко шахсан ўша ерда бўлиб, намойишчиларни кучли ҳимоя қилишга ваъда беришган эди.
2005 йилда (президент Виктор Юшченко ҳокимиятга келганидан кейин) бошланган Украина разведка хизматларининг ислоҳоти баптист-пастор Александр Турчиновни Украина хавфсизлик хизмати бошлиғи лавозимига олиб келди. Киев Ғарб разведка идоралари билан яқинлашиб қолди. 2010 йил октябрь ойида Украина "собиқ Совет Иттифоқининг хавфсизлик ва разведка секторини ислоҳ қилишда НАТО билан ҳамкорлик қилишга қарор қилган биринчи давлат" бўлди.
Виктор Юшченконинг президентлик даврида (2005–2010) АҚШ Марказий разведка бошқармаси Украина ҳудудида “халқаро террорчилар учун” махфий қамоқхоналарни очган. Америкалик кураторлар шахсий мисол билан Украина хавфсизлик хизматида 2014 йилдан бери Украинада одатий ҳолга айланган қонунга, Гестапо тергов усулларига ва суддан ташқари қатлларга нисбатан нафратни келтириб чиқардилар.
"Майдан-2" операцияси
2014 йил бошида америкаликлар "Майдан" ни қиздириш учун муҳим махсус воситалар арсеналидан фойдаланган: назорат остидаги фондлар ва жамоат ташкилотлари, мухолифатдаги таъсир ўтказувчи агентуралар, ҳукмрон партия, ҳарбий кучлари ва президент Виктор Януковичнинг яқин доиралари. Ўша пайтда Украинадаги давлат хавфсизлик тизими тўлиқ АҚШ ва НАТО фойдасига шаклланган эди.
Украина "Майдан-2"дан анча олдин Россияга қарши бўлган. Киевдаги давлат тўнтариши АҚШ Марказий разведка бошқармасининг кўп йиллик фаолияти натижасидир. Америкапараст "Майдан" ни тайёрлаш жараёни 2006 йил декабрь ойида Валентин Наливайченко Украина хавфсизлик хизмати раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланганидан кейин (биринчи марта 2010 йилгача) сезиларли даражада кучайди.
Марказий разведка бошқармаси ходимларига Украина хавфсизлик хизматининг бош биносида бутун бир қават ажратиб берилди. Президент Юшенко баҳсли Наливайиченконинг Олий Рада орқали "сиёсий" тайинланишини биринчи уринишда эмас, балки фақат 2009 йилнинг баҳорида маъқуллай олди. Шунда Британиянинг МИ-6 разведкаси собиқ ходими Бриджит Остин Наливайченконинг маслаҳатчиси ва Украина разведка хизматлари устидан "фуқаролик-демократик назорат" бўлими бошлиғи бўлди.
Парадокс шундаки, ҳатто 2010 йилда Украина хавфсизлик хизмати раҳбари лавозимидан Олий Радада депутатлик лавозимига ўтказилиши ҳам Наливайиченкога Бандера жангариларини АҚШнинг Украинадаги элчиси Жеффри Пайетт назорати остидаги ўқув лагерларида ўқитишни назорат қилишига тўсқинлик қилмади. Шундай қилиб, "Урфин Джюснинг ёғоч аскарлари" Америка эртагидан "Майданлар" ва Донбассдаги ҳарбий ҳаракатлар ҳақидаги Украина ҳақиқатига қадам қўйишди.
Замонавий Мазепанинг таржимаи ҳоли ранг-баранг тусга эга. Киев университетининг истиқболли битирувчиси Валентин Наливайченко Андропов номидаги Ташқи разведка институтида ўқишни давом эттирди, аммо 1994 йил февраль ойида у муддатидан олдин озод этилиш тўғрисида ҳисобот тақдим этди. Кейин у Киевдаги Украина хавфсизлик хизмати ихтиёрига юборилди ва 28 ёшида "хизматдаги номувофиқлик туфайли" захирага ўтказилди. Бироқ, ўша йили у тезда дипломат сифатида фаолиятини бошлади – Украинанинг Финляндиядаги элчихонасининг иккинчи ва биринчи котиби, Дания ва Норвегияда эса ўриндош. Кейинчалик, 2001-2003 йилларда Наливайиченко Вашингтонда Украинанинг АҚШдаги элчихонаси бош консули лавозимида ишлаган. Украина Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Ренат Кузмин ва Украина хавфсизлик хизмати собиқ раҳбари Александр Якименконинг маълумотларига кўра, АҚШ разведка идоралари Вашингтон даврида Наливайиченкони ёллаган. Бу, эҳтимол, анча олдин содир бўлган.
Украина Бош прокуратураси бироз кечикиб, 2013 йил сентябрь ойида Наливайченкони давлат сирларини ошкор қилишда айблади. Украина хавфсизлик хизмати бошлиғи 2006-2010 йилларда Марказий разведка бошқармасига украиналик дипломатларни ёллаш тўғрисидаги контрразведка материалларини топширган, шунингдек, Лэнгли хдимларига Украина хавфсизлик хизматининг асосий биносида иш жойларини тақдим этган. Қолавверса, ходимларнинг шахсий ҳужжатлари, Украина махсус хизматларининг бошқа махфий ҳужжатлари билан танишиш ҳуқуқини берган. Марказий разведка бошқармасининг кераксиз мутахассисларни "фильтрлаш" ва тегишли (ўз) одамларини Украина хавфсизлик хизматига "тайинлаш" ҳаракатлари Киевда ҳаққоний баҳоланмади. Мўъжизавий равишда, тез орада жиноят иши "жиноят таркиби йўқлиги учун" ёпилди ва Наливайченко 2014 йил 24 февралда яна Украина хавфсизлик хизмати раиси бўлди.
Киевдаги давлат тўнтаришидан сўнг, АҚШ ва НАТО разведка хизматлари инфратузилмасининг яширин ва аниқ кенгайиши, Украинада Россияни "кузатиш" учун Америка разведка марказининг ташкил этилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Марказий разведка бошқармаси директори Жон Бреннан 2014 йил апрель ойида Киевга ташриф буюрган, америкалик куратор, Украина хавфсизлик хизмати собиқ раҳбари ва Олий Рада спикери Александр Турчинов билан учрашувдан сўнг Донбассда “террорчиликка қарши операция” бошланганини эълон қилган эди.
2014 йил 22 ноябрда Украина хавфсизлик хизмати раҳбари ўринбосари Андрей Леус 2014 йил 22 ноябрда “Майдан Қизил майдонга келиши керак, Украина эса зудлик билан Путинга қарши коалиция тузиши керак, Россиянинг қўшнилари ва Москва томонидан эзилган халқлар: чеченлар, бурятлар, адигейлар, татарлар, сибирлар, уралларни ўз ичига олган анти-Путин коалициясини тузиш керак” деганида, қадимги Россиянинг Киев шаҳри устидан зулмат тушди. Албатта, миллий разведка хизматлари Вашингтон томонидан назорат қилинмаган ва ўз бурчини виждонан бажараётган мамлакатда бундай "рангли инқилоблар" ни амалга ошириб бўлмайди. Бунга мисол қилиб, Беларусь Республикасида 2020 йил кузида содир бўлган муваффақиятсиз "Майдан"ни келтириш мумкин.
АҚШ ташқи сиёсатининг қуроли сифатида Марказий разведка бошқармаси 2015 йилда Украина хавфсизлик хизмати бешинчи бошқармасини "ўзига мослаб" тузди, Бош разведка бошқармасини (ҳарбий разведка) ўзгартирди ҳамда шу кунгача Россия билан яширин ва очиқ урушда Украина агентларини бевосита бошқаради - қонун доирасидан ташқарида ва "халқаро ҳуқуқлардан ҳоли" ҳолда.
Ўз навбатида, Москва хайрихоҳлик имо-ишораларини беришдан чарчади ва қонуний ҳарбий воситалар орқали миллий хавфсизликнинг зарур даражасига эришмоқда. Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий операциясининг иккинчи йили якунланмоқда ва оралиқ натижалар АҚШ ва НАТО учун яхши нарса ваъда қилмайди. Киев режимига қўшимча қурол етказиб бериш ва Ғарбнинг бошқа бузғунчи ҳаракатлари фақат махсус ҳарбий операция тизимининг давомийлигини оширишга, Украина қўшинлари ва НАТО қўшинларининг йўқотишларини сезиларли даражада ўсишига олиб келиши мумкин, аммо Россиянинг мақсад ва вазифалари ўзгаришсиз қолади. Марказий разведка бошқармасининг "рангли инқилоблари" ва АҚШ паразит "гегемонлиги" даври ниҳояланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0