https://sputniknews.uz/20240220/aholi-daromad-mirziyoev-yigilish-42575818.html
Аҳоли даромадларини ошириш: Мирзиёев мутасаддиларга қандай топшириқлар берди?
Аҳоли даромадларини ошириш: Мирзиёев мутасаддиларга қандай топшириқлар берди?
Sputnik Ўзбекистон
Барча 208 та туман ва шаҳарнинг “ўсиш нуқталари”ни аниқланади.
2024-02-20T11:16+0500
2024-02-20T11:16+0500
2024-02-20T11:29+0500
сиёсат
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/02/13/42574087_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_61d8fb659fa00dc1d2c9bfe41f371474.jpg
ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев томонидан мутасаддиларга аҳоли даромадларини оширишга қаратилган лойиҳалар тайёрлаш вазифаси қўйилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати. Президент ҳудудларда иқтисодий ўсишни таъминлаш, паст қувватда ишлаётган корхоналарни қўллаб-қувватлашга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.Бу ҳақда шу йил январда макроиқтисодий барқарорлик таҳлили бўйича ўтган видеоселектор йиғилишида топшириқ берилган эди. Унга мувофиқ, ҳудудларда ишга солинмаган қўшимча имкониятлар, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди.Масалан, Қашқадарё вилоятидаги Миришкор каналига қўшимча насос ва лотоклар ўрнатиш орқали Қарши туманида 600 гектар ерни ўзлаштириш мумкин. Бу кастор ловияси етиштириб, унинг мойини ишлаб чиқариш, 1 минг 400 кишининг бандлигини таъминлаш имконини беради.Саноат корхоналарига яқин бўш майдонларда қуёш панеллари ўрнатиб, уларга қўшимча энергия етказиб бериш ҳамда тизимдаги юкламани енгиллатиш имконияти бор.Қайд этилишича, текстиль учун бўёқ импортида божхона имтиёзи қўлланилгани ҳисобига трикотаж мато, кўйлак, костюм-шим таннархи арзонлашган.
https://sputniknews.uz/20240117/ozbekiston-100-ming-fuqaro-xorij-ish-bilan-taminlash-42073296.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/02/13/42574087_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_e345920e29aa8b3f6fb2e6286cd84c54.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
аҳоли даромадларини ошириш мирзиёев мутасаддилар
аҳоли даромадларини ошириш мирзиёев мутасаддилар
Аҳоли даромадларини ошириш: Мирзиёев мутасаддиларга қандай топшириқлар берди?
11:16 20.02.2024 (янгиланди: 11:29 20.02.2024) Барча 208 та туман ва шаҳарнинг “ўсиш нуқталари”ни аниқланади.
ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев томонидан мутасаддиларга аҳоли даромадларини оширишга қаратилган лойиҳалар тайёрлаш вазифаси қўйилди, дея хабар берди давлат раҳбари
матбуот хизмати. Президент ҳудудларда иқтисодий ўсишни таъминлаш, паст қувватда ишлаётган корхоналарни қўллаб-қувватлашга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.
Бу ҳақда шу йил январда макроиқтисодий барқарорлик таҳлили бўйича ўтган видеоселектор йиғилишида топшириқ берилган эди. Унга мувофиқ, ҳудудларда ишга солинмаган қўшимча имкониятлар, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди.
Масалан, Қашқадарё вилоятидаги Миришкор каналига қўшимча насос ва лотоклар ўрнатиш орқали Қарши туманида 600 гектар ерни ўзлаштириш мумкин. Бу кастор ловияси етиштириб, унинг мойини ишлаб чиқариш, 1 минг 400 кишининг бандлигини таъминлаш имконини беради.
"Айрим саноат зоналарида инфратузилма қувватини яхшилаш зарур. Шу мақсадда жорий йилда бюджетдан 1,5 триллион сўм ажратилиши белгиланган. Бунинг натижасида мазкур зоналарнинг жозибадорлиги ошиб, корхоналар фаолияти кенгаяди ва иш ўринлари кўпаяди", — дейилади хабарда.
Саноат корхоналарига яқин бўш майдонларда қуёш панеллари ўрнатиб, уларга қўшимча энергия етказиб бериш ҳамда тизимдаги юкламани енгиллатиш имконияти бор.
Қайд этилишича, текстиль учун бўёқ импортида божхона имтиёзи қўлланилгани ҳисобига трикотаж мато, кўйлак, костюм-шим таннархи арзонлашган.
"Давлатимиз раҳбари бу таклифларни маъқуллаб, тегишли меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди. Мутасаддиларга барча 208 та туман ва шаҳарнинг “ўсиш нуқталари”ни аниқлаш, аҳоли даромадларини оширишга қаратилган лойиҳалар тайёрлаш вазифаси қўйилди", — дейилади хабарда.