“Сунъий интеллект ёрдамида хизмат кўрсатишни осонлаштирамиз”: президент танлови совриндори

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Docum.ai лойиҳаси асосчиси ва раҳбари “President Tech Аwards” танловида 50 минг доллар пул мукофотини қўлга киритган. У ўз лойиҳаси орқали Ўзбекистондаги барча йирик ва кичик компанияларнинг хизмат кўрсатиш фаолиятини автоматлаштирмоқчи.
Шунингдек, Docum.ai лойиҳаси асосчилари томонидан VR технологияларига эга экотизим ҳам яратилмоқда.
“Яқинда “President Tech Аwards” танловида қатнашдим. 2-ўринни олиб, 50 минг доллар пул мукофотини қўлга киритдим. Лойиҳамиз номи Docum.ai. Биз хизмат кўрсатиш соҳасида инсон омилини камайтирмоқчимиз. Бу хизмат кўрсатувчига молиявий томондан фойда, мижоз эса кутишларсиз, жавобларни жудаям тез ва аниқ олиш имкониятига эга бўлади. Қисқа қилиб айтганда, компания тўғрисидаги маълумотни сунъий интеллект ўрганиб чиқиб, хизмат кўрсатади. Жараён исталган тилда амалга оширилади”, — дейди Самандар Турсуналиев.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда бугунги кунда жуда кўп компанияларнинг маълумоти етарли эмас. Ҳатто жуда нуфузли компаниялар ҳам мижозларга хизмат кўрсатишда фақатгина инсон омилидан фойдаланади.

"Ҳозир биз маълумот йиғиш жараёнидамиз. Катта-катта суғурта компаниялари, банклар, Ўзбекистондаги программали платформаларнинг хизмат кўрсатишини автоматлаштиряпмиз. Яқин орада овозли хабарлар, видео, линклар ва шу каби исталган маълумотни Docum.ai ўрганиб чиқиб, жавоб беради", — дея қўшимча қилди ёш дастурчи.

Батафсил маълумотлар Sputnik Ўзбекистон видеосида.
Янгиликлар лентаси
0