Ўзбекистон ва Қозоғистон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2,5 бараварга ошириш ниятида

© Sputnik / Санат Имангалиев Министр иностранных дел Республики Узбекистан Бахтиёр Саидов прибыл с официальным визитом в Астану

Министр иностранных дел Республики Узбекистан Бахтиёр Саидов прибыл с официальным визитом в Астану - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.02.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири расмий ташриф билан Остонада бўлиб турибди.
ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Қозоғистон ва Ўзбекистон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2,5 бараварга – 10 миллиард долларгача ошириш ниятида, дея хабар берди Sputnik Қозоғистон.
Қозоғистон бош вазир ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу ўзбекистонлик ҳамкасби Бахтиёр Саидов билан музокаралар ўтказди. Мурат Нуртлеунинг сўзларига кўра, саноат кооперацияси соҳасида сезиларли ютуқларга эришилди.
“Айни пайтда 156 миллион долларлик 12 та қўшма лойиҳа ишга туширилди. Шунингдек, қиймати қарийб 1 миллиард долларга тенг 21 та лойиҳа ишлаб чиқилмоқда. Энди навбатдаги муҳим босқичлардан бири бу эришилган урғуни йўқотмасдан, товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказишдир”, — деди Нуртлеу.
Шунингдек, сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш икки баробарга ошганини таъкидлайди.
“Иқтисодий ва савдо алоқалари муносабатларимизнинг энг муҳим йўналишларидан биридир. Қозоғистон бизнинг Марказий Осиёдаги энг йирик савдо ҳамкоримиздир. Сўнгги йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми икки баравар ошди. Яқинда бу кўрсаткични яна 2-3 баробар ошириш йўлларини муҳокама қилдик”, — деди Бахтиёр Саидов.
Бундан ташқари, ташқи ишлар идоралари раҳбарлари ўртасида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди: икки давлатнинг транспорт-транзит салоҳиятини ошириш, чегара ҳудудларида жойлашган ўтказиш пунктларини модернизация қилиш, уларнинг ўтказиш имкониятини кенгайтириш, божхона ва бошқа хизматларни рақамлаштириш.
“Барчангиз биласизки, иқлим ўзгариши фонида сув ресурсларидан фойдаланиш масалалари устувор вазифага айланиб бормоқда. Шу боис Марказий Осиёдаги трансчегаравий дарёлар сувларини оқилона бошқаришнинг замонавий технологияларини жорий этиш, Оролни қутқариш халқаро жамғармасининг ҳуқуқий ва таркибий асосларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратдик”, — деди Ўзбекистон ТИВ раҳбари.
Қайд этилишича, вазир Саидов Қозоғистонга илк бор расмий ташриф билан келди.
Абдулла Арипов встретился с Премьер-министром Казахстана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2024
Арипов Қозоғистон бош вазири билан учрашди — муҳокама этилган масалалар
Янгиликлар лентаси
0